Mеъмор Болтаев Ботир таваллуд топган кун
1942-12-15

Болтаев Ботир
(1942.15.12, Хива)-меъморий ёдгорликларни тъмирлаш устаси, Mеъмор, Ўзбекистон
БА-нинг акад. (1997).Тошкент политехника ин-тини тугатган (1974), Маданият
ишлари вазирлигининг Маданий ёдгорликларни асраш илмий и.ч. бошқармасининг
махсус лойиҳалаш устаҳонасида меъмор, уста. Меъмор, наққош, қошинкор ва ўймакор
уста сифатида қад. меъморий обидаларни таъмирлашда фаол иштирок этмди.
90-йилларда Ичан қалъадаги Тошҳовли, Куҳна Арк, Қибла Тозабоғдаги масжид,
Пахлавон Маҳмуд мақбараси, Уч авлиё мақбараси, Шаҳрисабздаги Гумбази Сайидон,
Кук гумбаз масжиди, Бухородаги Баҳоуддин мажмуаси ва б.ни таъмирлашда қатнашган.