
Брюллов Карл Павлович
(1799.12.12 Петербург-1852.11.06.Марчано, Рим яқинида)-Рус рассоми. Петербург Бадий Академиясида таълим олган (1809-21).1823-35 йиллар ва 1850йилдан Италияда яшаган. 1836й.дан Петербург Бадий Академиясида
проф. Брюллов рус рангтасвиридаги классицизм оқимига
романтизм ва ҳаётдан завқланиш кайфиятини олиб кирди. Асарлари инсоннинг гўзал,
нафис ҳис-туйғуларини куйлаши образларини драматик қудрати, реалистик ананалар,
нозик психологизми б-н ажралиб туради. Брюлловнинг мужассамот тузиш ва безаш маҳорати
айниқса ҳашамдор портретларда тўла номоён бўлган. “Чавандоз аёл”(1832), “И.В.
Кукольник”(1836) “И.А.Крилов” (1839) ва б. Асарлари рус реалистик портретининг
катта ютуғи бўлди. Брюллов акварель ва расм устаси ҳамдир. (Италияликлар маиший
ҳаётидан лавҳалар, Греция ва Туркия сафарлари чоғидаги манзара ва чизгилари ,
1835).