ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Август 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
141516171819
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Композитор Надеждин Борис Борисович таваллуд топган кун
1905-05-04

Надеждин Борис Борисович (1905.4.5, Смоленск шаҳри – 1961.7.3, Тошкент) – композитор ва педагог. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган саньат арбоби (1950). Москва консерваториясини тугатгач (1936), Тошкент консерваториясида (1937 йилдан), Хамза номидаги мусиқа билим юртида (1941-1945) ўқитувчи. Ўзбекистонда профессионал композиторлик таьлими ривожига, мусиқа мактаблари педагогик (фортепиано) репертуари шаклланишига катта ҳисса қўшган. Ижодида ўзбек xалқ куйларига кенг таянган ва ижобий қўллаган. Бастакорлар Т. Жалилов билан ҳамкорликда “Асрлар” (1943) ва “Алпомиш (1949), Ю. Ражабий билан “Фарҳод ва Ширин” (1944) мусиқали драмаларини яратган. Шунингдек, симфоник оркестр учун “Симфонийетга”, “Сегоҳ”, “Паxта” (Ю. Ражабий билан), “Болаларга”, “Валс”, овоз ва чолғулар оркестри учун “Абдураҳмонбеги”, “Ей, Ватан”, болалар учун фортепиано пйесалари ва ва қўшиқлар яратди. Тошкентдаги 5-болалар мусиқа мактабига Надеждин номи берилган. Шогирдлари орасида С. Бобойев, Б. Гийенко, Сайфи Жалил, Т. Қурбонов, С. Ҳайитбойевлар бор.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2003.



Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган