
(1825.4.5, Илинг-1895.29.6, Истборн, Суссекс)-инглиз табиатшуноси. Ч. Дарвин сафдоши ва таълимотининг давомчиси. Қироллик кончилик мактаби профессори (1854-1895), Лондон қироллик жамияти котиби (1871-1880), президенти (1883-1885). Илмий ишлари зоология, қиёсий анатомия, плеонтология, антропология ва эволюцион таълимотга оид. Гексли медузалар билан палиплар ўртасида боғлиқлик борлигини исботлаб берди (1849), ҳамма умуртқали ҳайвонлар калла суягининг тузилиши умумийлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурди. Судралиб юрувчилар билан қушлар чаноғи ва оёқлари тузилишларини қиёсий анатомик ўрганиш асосида улар ўртасидаги умумийликни кўрсатиб берди. Геология соҳасида ер пўстининг бирданига келиб чиққанлиги тўғрисидаги эски тушунчани танқид қилди ва гомотаксис, яъни бир ҳилдаги фацияларнинг чўкмага тушиши ғоясини илгари сурди.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2002.