ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8910121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллуд топган кун
1930-10-25

Ўзбекистон халқ шоири  Жабборов Жуманиёз ( 1930.25.10, Косон тумани ) – Ўзбекистон халқ шоири (1977). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1980). ТошДУ филология факультетини тугатган (1952). “Шарқ юлдузи” журналида бўлим мудири, масъул котиб (1953-62), “Гулхан” журнали бош муҳаррири (1962-64), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида директор (1981-85), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  таржима кенгашининг маслаҳатчиси (1985-90). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Давлат мукофотлари қўмитасида масъул котиб (1990 йилдан). “Баҳор нафаси “ (1956), “Мақсад йўлида” (1958), “Субҳидам хаёллари ” (1964), “Саҳро санами” (1967), “Лирика” (1970), “Илҳом дақиқалари” (1971), “Достонлар” (1974), “Эътиқод” (1978), “Хаёлимда ўзинг “ (1985), “Кўнглим гўзали” (1991), ва бошқа тўпламлардага кирган шеър ва достонларида юртга муҳаббат, инсон қалби ва маънавий оламини теранроқ акс эттиришга интилиш, ҳаётсеварлик ғоялари бадиий ифодаланган. “Ажаб дунё – севги дунёси” (1996) тўпламидан 100 дан ортиқ ғазаллар ўрин олган. Унинг шеърлари фалсафийлиги, воқеликка фаол муносабат билан ажралиб турса,  ғазаллари образларнинг тиниқлиги, ўйиноқилиги билан ўзина хосдир. “Гулжаҳон ва Ҳасанжон”  (1967), “Саҳро гуллари” (1976), “Тоғдаги учрашув” (1986) тўпламлари болаларга бағишланган. Жабборовнинг “Гулшан” (1957) достонида муҳаббат ва садоқат мавзуи асосий ўрин тутади. “Тоғлар садоси” (1961), “Йўлдаги ўйлар” (1968) достонлари яхшилик билан ёмонлик ўриасидаги азалий кураш , адабиёт ва санъатнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида , “Онаер вўшиғи” (1962), “20 кун дафтари” (1967), “Соҳиллар ҳикояси” (1974) каби насрий асарлари нашр этилган. “Таллимаржон достони” (1976), “Қуёш юрти” (1981) шеърий асарлари мазмунан ўзаро боғлиқ бўлиб, Қарши чўли манзаралари, она юртга муҳаббат туйғулари улуғланган. “Ўжарлар” (1973), “Йиллар ўтиб...” (1977), “Тўйдан олдин томоша” (1979), “Менинг оппоқ кабутарларим” (1991) драматик асарларида инсон эрки , бахти, оилавий турмуш муаммолари ёритилган. Р. Тагорнинг “Қурбонлик” драмасини, Ҳофиз Шерозий, Убайд Зоконий, Байрон, Ю. Лермонтов, А. Блок  ва бошқаларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Драматик асарлари асосан Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида ва вилоят театрларида, шунингдек, тожик, қирғиз, қозоқ театрларида ҳам саҳналаштирилган. Алишер Навоий номидаги Катта академик театрда  саҳналаштирилган “Ал-Фарғоний” операси либреттоси (1998) муаллифи.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган