
Салимов Даврон
Исмоилович (1941.17.03, Тошкент) - оператор, режиссёр. Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган санъат арбоби (1981). ВГИК (Бутун иттифоқ Давлат кинематография
институти)ни тугатган (1965). 1961 йилдан Ҳужжатли филмлар кино студиясида
оператор (1986-1993 йиллар директор). «Тошкентда шундай қиз яшайди», «13 қалдирғоч»,
«Устоз, сенга таъзим қиламиз» каби қисқа метражли, «Йўлда ва она юртда»,
«Тошкент, Зилзила», «Санъатга бахшида умр», «Олтин Бенгалия» каби тўламетражли
публипистик ҳужжатли филмларни, «Олмос», «Командирнинг қайтиши», «Умидимиз қушлари»
каби бадиий филмларнинг оператори. «Бобо» («Кумуш аждар» совринини олган, Краков),
«Ота-оналар уйи» каби қисқа метражли, «Сув келди», «Қизил- қумни дашт-биёбон демагил»
каби тўла метражли поетик, публитсистик ҳужжатли филмларнинг муаллиф - режиссёр,
оператори. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2001).