ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4578910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Герман шарқшунос, тилшунос Вамбери Арминий таваллуд топган кун
1832-03-19

Вамбери Арминий (Герман) (1832.19.03, Дуҳа –Ссердахели – 1913.15.09, Пешт) – шарқшунос, тилшунос , саёҳ ва ёзувчи. Венгрия ФА муҳбир аъзоси (1861). Пештда  хонадон ўқтувчиси бўлган (1852-1856). Туркия (Истанбул)да яшаган (1857-1860). Венгрия ФА ҳомийлигида Эрон ва Туркустонга саёҳат (1863 йилидан) қилган. Вамбери Арминий дарвеш (қаландар) ниқоби  остида Маккадан ҳаж сафаридан қайтаётган маҳалий аҳоли груҳига қўшлиб Мозандарондан Болхон кўрфазига  келади, сўнг Туркманистон  орқали Хива ва Қўнғиротга ўтади. Қизилқумдан ўтиб Бухоро, Карки ва бошқа шаҳарда  бўлади. Орқага Ҳирод, Машҳад, Теҳрон ва Истанбул бўйлаб қайтади.Вамбери Арминий тилшунослик адабиётшунослик, фолклор, этн., тарих ва географияга оид асарлар муаллифи (“Немисча-туркча луғат”, 1858; “Немисча чиғатойча луғат” 1860; “Бухорога оид Мованнаҳир тарихи”, “Менинг ҳаётим”, “Шарқ ҳаёти ва урф-одатлари очерклари” ва бошқалар). “Чиғатой тили дарслиги” (1867) асарларда Вамбери Арминий туркий фалклўрига оид 30дан ортиқ  асар ҳақида маълумот берган, улардан парчалар келтирган, Шунингдек Навоий, Фузулий, Насмий, Сўфи Оллоёр ғазалларидан олган намуналарини ва 112 та ўзбек мақолини араб ва лотин ёзувига келтириб, немисчада таржимада берган. Туркий ва немис тилларини қиёсий ўрганган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган