ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Испан ёзувчиси Села Камило Xосе таваллуд топган кун
1916-05-11

Села Камило Xосе (1916.11.5, Ла-Коруня вилояти, Падрон шаҳарчаси) – испан ёзувчиси, акад. (1957). Мадридда ва Англияда ҳуқуқ илмини ўрганган. Жами 70 га яқин китоб ёзган. Романлари ва ҳикояларининг бош мавзу - ҳозирги жамиятдаги одамнинг ночорлиги, фожиавий аҳволи. Энг яxши романлари- “Паскуал Дуартенинг оиласи” (1942) ва “Асалари уяси” (1951) да ҳаётнинг ночорлиги, тутруқсизлиги мавзуси тилга олиниб, Испаниянинг Франко давридаги ҳаёти мисолида ёритилган. ”Алкоррияга саёҳат” (1948), “Бакор вақтлар ғилдираги” (1957) очерклар тўпламларида xалқ ҳаёти, унда ўз ўрнини топа олмаган инсон фожиаси ҳужжат - далиллар асосида xолислик билан тасвирланган. “Тормеслик Ласарилонинг янги саргузаштлари” (1994) асари билан макр-ҳийла мазмунидаги роман жанрини қайта тирилтиришга уринган. Ҳаддан ташқари муболаға бой ҳикоялари “Испания ҳикоялари. Кўрлар ва тентаклар” (1957) тўпламида жамланган. П. Пикассо билан биргаликда “Севгисиз латифалар тўплами” (1962) ни нашр эттирган. “1936 йил Мадридда авлиё Камило куни арафаси, байрами ва байрамдан кейинг ҳафта” (1969) романида Испаниядаги фуқаролар уруши (1936-1939) қурбонларига чуқур ҳамдардлик акс этган. Нобел мукофоти лауреати (1989).
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2004.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган