ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
8910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Самарқанд Давлат Университети ташкил этилган кун
1927-01-22

1927 йил 22 январь – Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат Университети ташкил этилган кун

 Самарқанд университети, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети (СамДУ) – Ўзбекистонда илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган йирик олий ўқув юртларидан бири. 1927 йил 22 январда Самарқандда Олий педагогика институти сифатида ташкил этилган. Дастлаб 3 бўлим ( физика-математика, табиий-география ва ижтимоий-иқтисодий), 11 ўқитувчи, 4 кафедра билан иш бошлаган институтда таълим 4 йиллик бўлган. Институт қошида 1929 йил ноябрда ишчилар факультети, 1930 йил январда ишчилар университети (кечки ва сиртқи) ҳамда 1- ва 2-даражали мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш институти ташкил этилди. 1930 йил 22 январда Олий педагогика институти Ўзбекистон педагогика академияси (педакадемия)га айлантирилди ва у таълимнинг факультет тизимига ўтди.

         1933 йил 20 январда Ўзбекистон давлат педагогика академияси Ўзбекистон давлат университети (ЎзДУ)га айлантирилди. Мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда университет қошида ташкил этилган кечки педагогика институти муҳим роль ўйнади. Кейинчалик бу институт негизида Самарқанд педагогика институти (1992 йил СамДУ билан бирлаштирилди), 1960 йилдан ЎзДУ Самарқанд давлат университети (СамДУ) деб атала бошлади.

         Университет таркибида тарих, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт, ижтимоий-сиёсий фанлар, ўзбек филологияси, рус филологияси, тожик филологияси, география, кимё, механика-математика, физика, биология, информатика ва информацион технологиялар, педагогика ва бошланғич таълим, касбий таълим, мусиқа, жисмоний маданият факультетлари, 73 ўқув лаборатория, 13 компьютер синфи, бизнес мактаб, тестга тайёрлов курси, ахборот технологиялари ва иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази, ўқув диагностика маркази, махсус ситрқи бўлим, метрология, патентшунослик бўлимлари, 8 қироатхона ва интернетга уланган компьютер залига эга кутубхона (3 млн. асар), Алишер Навоий, зоология, археология, география, университет тарихи музейлари бор. Университетда 34 йўналиш бўйича аспирантура (1930 йил ташкил этилган) ва 4 йўналиш бўйича доктарантура мавжуд.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган