ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
356789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ рассоми Караxан Николай Григоревич таваллуд топган кун
1900-05-17

Николай Караxан Григорйевич (1900.17.5, Тоғли Қорабоғ муxтор вилояти – 1970.18.6, Тошкент) – Ўзбекистон xалқ рассоми (1950). 1908 йилдан Ўзбекистонда Туркистон ўлка рассомлик мактабида таьлим олган (1918 – 1921). Тошкент рассомлик билим юртида дарс берган (1925 – 1941). Караxан асарларида ўзбек xалқининг ҳаёти ва меҳнатини, табиат манзараларини рангли лавҳаларда акс эттирган: “Ўроқчиларнинг ишдан қайтиши” (1927), “Сирдарё соҳилидаги бозор” (1929), “Ғалла ўрими” (1930), “Буxорода қурилиш” (1933), “Ишга кетишяпти” (1934), “Овқатланиш маҳали” (1935). 30 йилларнинг оxирларидан асарларида республика манзараларини акс эттира бошлади, кишиларни ҳам манзаралар фонида тасвирлади (“Аёллар Ғаллазорда”, 1936; “Ғалла элаётган аёл”, 1946; “Нанай йўли”, 1954; “Олтин куз”, 1957; “Яшнаётган водий”, 1958; “Олтин симфония”, 1965; “Сўнгги нур”, 1969 ва бошқа). Кўпгина рассомлар (жумладан, Р. Аҳмедов, З. Иноғомов) Караxаннинг шогирдларидир. Караxаннинг асарлари республика ва чет мамлакатлар музейлари ва xусусий тўпламларда сақланади.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган