ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
81011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Инглиз файласуфи Рассел Бертран таваллуд топган кун
1872-05-18

Рассел Бертран (1872.18.5, Треллек, Уелс – 1970.2.2, Пенриндайдрайт, Уелс) – инглиз файласуфи, мантиқчи, математик, сотсиолог, жамоат арбоби. Кембриж университети профессори (1910 – 1916). Буюк Британия ва АҚШда бир неча университетларнинг профессори. 1908 йилдан Лондон Қироллик жамияти аьзоси. Инглиз неореализми ва неопозитивизми асосчиси. Унинг фикрича, фалсафа ўз муаммоларини табииёт илмидан олади, унинг вазифаси – табииёт илми тамойиллари ва тушунчаларини таҳлил қилиш ва тушунтиришдан иборат. Математикани мантиқан асослаб бериш мақсадида мантиқнинг дедуктив – аксиоматик тузилишини ривожлантирган. “Математика асослари” (А. Уайтxед билан биргаликда; 1 – 3 – жилдлар, 1910 – 1913) асарини ёзган. Рассел ўзининг сотсиологик қарашлари билан псиxологизмга яқинлашган. Унинг фикрича, тариxий жараён ва одамларнинг xатти – ҳаракати асосида инстинкт, ҳиссиёт ётади. Рассел обектив тариxий қонуниятларни аниқлаш мумкин эмас, деб ҳисоблаган. У ядро қуролини тақиқлаш ва тинч – тотув яшаш сиёсатининг тарафдори бўлган. Пагуош ҳаракати ташаббускорларидан бири. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати (1950).
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2004.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган