ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
81011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Файласуф, муттафаккир ва шоир Умар Хайём таваллуд топган кун
1048-05-18

(тахаллуси; асл   исм  шарифи  Гиесиддин  Абдулфатх  Умар  ибн  Иброхим  Хаем Нишонпурий)  (1048.18.05.-Нишонпур-1134.4.13).-математик, астрономик, файласуф, хаким ва  мутафаккир  шоир, Нишопурда  бошланғич  маълумотни  олгач, БалхБухора   ва Самаркандда  тахсил  қурганМаликшох  ва  Низомулмулк (1019-1992) даъвати билан 1074 йилда  Исфохонда расадхона қурдирган ва унга раҳбарлик қилган. Юлдузлар жадвали (зиж), 1079 йилда янги ислоҳ қилинган тақвим (календар) тузган. Бу тақвим Европада ундан 500 йил Кейин жорий қилинган Григорий календаридан ҳам аниқроқ бўлган. Умар Хайём илмда ҳам, ижодда ҳам ўзини шайх ур-раис Абу Али ибн Синонинг ҳассос ва садоқатли шогирди ҳисобланган. У устозининг бир қатор асарларини арабчадан форсчага таржима қилиб, шарҳлаб берган, унинг ғоя ва қарашларини давом эттирган ва тарғиб қилган. “Рисолат ул-кавн ват-таклиф” (Коинот ва унинг вазифалари ҳақида рисола”), “Рисола фи-л.вужуд” (“Борлиқ ҳақида рисола”), “Рисола фи куллиёти вужуд” (Борлиқнинг умумийлиги ҳақида рисола”) каби фалсафий асарларида Ибн Синонинг вориси ва издоши сифатида намоён бўлган. 1077йилда у юнон олими Евклид китобидаги бир неча геометрик шаклларни шарҳлаб ёзган “Рисола фи шарҳи мо ашкала мин мусодарат китоб ул-Иқлидис” (“Евклид китоби муқаддималаридаги мушкулотлар шарҳи ҳақида рисола”) асарида бутун сонларнинг илдизини топиш йўлларини кўрсатиб берган. “Рисола фи-л-бароҳийн ала масойил ал-жабр ва-л-муқобала” (“Алгебра ва муқобала (қаршилик назарияси) исботлари ҳақида рисола) “Мушкулот ул-ҳисоб” (“Арифметика машғулотлари”) асарларида у юнон олимларининг аниқ фанларга оид фикрларини араб тилида кенг шарҳлаш билан бирга, уларнинг қарашларини ривожлантирган. Математик, физик тенгламаларининг моделларини топган. 12-аcр Насрининг нодир намунаси ҳисобланган “Наврўзнома” асарида Наврўзнинг келиб чиқиш тарихи, Шарқ халқларининг бу байрам билан боғлиқ анъана ва маросимлари кенг ёритилган, кўплабҳикоят ва ривоятлар келтирилган. Америкада Умар Хайём асарлари асосида театрлаштирилган саҳна асари, Лондонда махсус хайёмхонлар саройи мавжуд. Уларда шоир рубоийлари ҳам аслида, ҳам таржимада бадиий сўз усталари моҳир нотиқлар томонидан ўқилади. Умар Хайём рубоийларини 20-аср бошларидан ўзбек тилига таржима қилишга киришилди. Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокировлар ҳам Умар Хайём рубоийлари асосида қўшиқлар яратганлар.

Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.



Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган