ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бутунжаҳон тухумлар куни
1996-10-10

        Бутунжаҳон тухумлар куни. Тухумни ейишни севувчилар бутун дунё бўйлаб топилади. Кўпгина давлатларда октябр ойининг иккинчи жумасида Бутунжаҳон тухумлар куни нишонланади. Ахир тухумлар универсал озиқ - овқат маҳсулоти ҳисобланиб, турли давлат кулинариясида ҳар хил услубларда қўлланилади.

Hар бир нарсани тарихи бўлганидек, ушбу куннинг тарихи ҳам мавжуд.  1996 йил Венада бўлиб ўтган конференцияда Тухумлар бўйича халqаро комиссия бутунжаҳон тухум байрамини нишонлаш тўғрисида эълон қилди. Айниқса, тухум маҳсулотидан фойдаланадиган ишлаб чиқарувчилар ушбу эълонни қўллаб қувватлашди.

Тухумни истеъмол қилиш бўйиача сўнгги йилларда кўпгина норозиликлар юзага келишига қарамасдан,илмий тадқиқотлар унинг аксини исботлаб беришди. Тухум таркибидаги оқсиллар, минерал ва витаминлар, шунингдеек кўпгина касалларга даъво бўладиган антиоксидантларнинг мавжудлиги аниқланди.  Шу сабабдан, бир кунда биттадан тухум ейиш бекорга тавсия этилмаган.

Японияни дунё бўйича энг тухум истеъмол қиладиган халқ деб билишади. Япониянинг ҳар бир фуқароси бир кунда биттадан тухум ейиши, ҳатто “Тамаго, тамаго!”деб номланган болалар қўшиғи мавжудлиги буни исботидир. Бундай мусобақада ҳозирча росияликлар ортда қолишмоқда. Экспертларнинг фикрича, бунга сабаб ярим тайёр махсулотларнинг бугунги кунда кўпайиб кетганлигидир. Америкаликлар эса Бутунжаҳон тухумлар кунида ўзларининг турли қуймоқлар пиширишлари орқали ушбу кунга бўлган ҳурмат ва эҳтиромларини билдиришмоқда. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган