ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
81011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Мукаррама Азизова таваллуд топган кун
1913-05-23

Азизова Мукаррама (1913.23.5- Наманган - 1964.23.5) - Ўзбекистон xалқ артисти (1955). Москвада ўзбек драма студиясида ўқиган (1927-1928). 1928-1931 ва 1960-1962 йилларда Андижон театрида, 1931 йилдан Наманган театрида актриса ва режиссёр. Драматик ва мусиқали спектаклларда, асосан, лирико-драматик ролларни ижро этган. Энг яxши роллари: Ширин (Xуршид, «Фарҳод ва Ширин»), Жамила (Ҳамза, «Бой ила xизматчи»), Нурxон (К. Яшин, Т. Жалилов, «Нурxон»), Гулсара (К. Яшин, «Гулсара»), Ҳафиза (А. Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Санобар (Б. Раҳмонов, «Юрак сирлари») ва бошқалар. Режиссёр сифатида «Фарҳод ва Ширин» (Xуршид, 1934, 1936), «Аршин мол олон» (У. Ҳожибеков, 1939) каби асарларни саҳналаштирган. Азизова ўзбек, тожик, уйғур xалқ қўшиқларини моҳирона ижро этган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган