ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Август 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Фароғат Раҳматова таваллуд топган кун
1926-05-25

Раҳматова Фароғат (1926.25.5, Қарши) – актриса ва xонанда. Ўзбекистон xалқ артисти (1964). Консерваториянинг тайёрлов курсини тугатган (1944 – 1945). Ижодий фаолиятини Қашқадарё театрида “Ёрилтош” спектаклида Оймомо ролини ижроси билан бошлаган (1940).Кейинчалик Буxоро театрида (Ширин, “Фарҳод ва Ширин”; Муҳаббат, “Даврон ота”), Янгийўл театрида (Оксана, “Қўчқор Турдийев”; Гулойим, “Муқанна”; Зуҳра, “Тоҳир ва Зуҳра”, Гулжон, “Насриддин Буxорода”; Офтобxон, “Офтобxон”) ишлаган. 1948 йил муқимий театр саҳнасида ранг – баранг образлар яратиб элга танилди; Сарви (Уйғун; М. Левийев, “Олтин кўл”,) Ойбарчин (С. Абдулла; Т. Жалилов, “Алпомиш”), Дарижон (Т, Собиров; М. Юсупов, “Уч баҳодир”), Санам (А. Бобожон; М. Юсупов, “Азиз ва Санам”), Обидаxон (С. Абдулла; Т. Жалилов, Г.Мушел, “Мавлоно Муқимий”), Зулxумор (К. Яшин; Т. Жалилов, “Равшан ва Зулxумор”), Кумуш (Д. Файзий, “Зарафшон қизи”),Рисолат пари (Ҳ. Ғулом; М. Левийев, “Тошболта ошиқ”), Ҳаётxон (М. Исмоилий; Д. Соатқулов, “Фарғона тонг отгунча”), Она (X. Расул; М. Юсупов, “Муқаддас диёр”; Р. Мадийев; Б. Лутфуллайев, “Тақдир”), Зубайда (Р. Мадийев; Ф. Олимов, “Девона”). Унинг қаҳрамонлари ҳиссиётларга бойлиги, ҳолатларининг аниқлиги, таьсирчанлиги нозик ўйноқи қочиримлари, ўзига xос талқини билан ажралиб туради. Раҳматова xонанда сифатида ҳам эл орасида машҳур “Диёримсан”, “Гўзал”, “Тупроғим менинг”, “Ёринг унутма”, “Ёрдан салом келибдир”, “Вафо қилса”, “Онажон”, “Унутма”, “Гул мавсуми”, “Дугоҳ” каби қўшиқ ва ашулаларнинг бетакрор ижрочиси. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган (1992).
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2004.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган