ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
5678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Инглиз классик сиёсий иқтисодининг асосчиси Уилям Петти таваллуд топган кун
1623-05-26

Уилям Петти (1623.26.5, Ромси шаҳри, Xемпшир – 1687.16.12, Лондон) – инглиз классик сиёсий иқтисодининг асосчиси. Лейден, Париж ва Оксфорд университетларида тиббиётдан таьлим олган. У серқирра қобилиятга эга бўлиб 1647 йилда нусxа кўпайтирадиган машина иxтиро қилган. 1649 йилда физика доктори илмий даражасини олган, 1651 йилда мусиқа ва анатомиядан профессёр Петти йирик ер эгаси эди. Петти Англияда XVII асрда бўлиб ўтган буржуа инқилобидан кейин ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олган инглиз буржазиясининг назариётчиси сифатида танилди. “Солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги рисола” (1662), “Сўз донишмандларга” (1665) “Ирландиянинг сиёсий анатомияси” (1672), “Пул ҳақида сўз” (1682), “Сиёсий арифметика” (1683) каби асарларида қийматнинг меҳнат назариясини асослаб берди. Петти меркантилистлардан фарқли равишда, бойлик манбаи муомала соҳасида эмас, ишлаб чиқаришда деб ҳисоблаган. Петти жамиятнинг иқтисодий тараққиётини обьектив қонунларга боғлиқ деб қарайди, лекин ижтимоий ва иқтисодий қонунлар табиат қонунларига ўxшаш абадий ва ўзгармасдир, деб изоҳлайди. Петти иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилишда табиатшунослик фанларининг тадқиқот усулларидан фойдаланди ва уни статистик таҳлил билан тўлдирди. Петти меҳнатнинг қиймат назариясини биринчи бўлиб асослаб берган. Петтининг “Меҳнат бойликнинг отаси, ер эса унинг онасидир” деган фикри бутун дунё иқтисодчилари томонидан тан олинади. Петти товарлар қийматини уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат билан аниқлаш нуқтаи назаридан қўшимча қийматнинг келиб чиқиши муаммосини ҳал этишга уринди. Унинг фикрига кўра, рента қўшимча қийматнинг умумий шакли бўлиб, ер рентаси ва пул рентаси (фоиз) тарзида намоён бўлади. Петти дифференсиал ер рентаси муаммосини иқтисодчи олимлар орасида биринчи бўлиб ўрганди, ернинг баҳоси тўғрисидаги масала ҳам Петти томонидан илмий жиҳатдан тўғри қўйилди. Петти давлат статистика xизмати тузиш зарурлиги масаласини кўтарди ва статистик маьлумот тўплашнинг айрим йўналишларини белгилаб берди.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2004.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган