ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
5678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергейевич Пушкин таваллуд топган кун
1799-05-26

Пушкин Александр Сергейевич [1799.26.5 Москва – 1837.29.1(10.2), Петербург] – рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси. Отаси Сергей Лвович қадимги дворянлар қавмидан, онаси Надежда Осиповна эса Пётр И қўлида тарбия кўрган ҳабаш – А. П. Ганнибалнинг набираси бўлган. Пушкинда нафис сўзга меҳр – муҳаббатнинг пайдо бўлишида рус xалқ қўшиқлари ҳамда эртакларини яxши билган энагаси Арина Родионовнанинг таьсири, айниқса, каттадир. Ўша даврнинг энг нуфузли ўқув юртларидан бири – Петербург яқинидаги Сарской село (ҳозирги Пушкин шаҳри) литсейида ўқиш (1811 – 1817) Пушкиннинг шоир ва эрксевар инсон сифатида шаклланишида муҳим омил бўлган. Пушкин литсейни тугатгач, Петербургга кўчиб борган ва ташқи ишлар коллегиясида котиб лавозимида ишлаган. У Петербургда xизмат қилган йиллар (1817 – 1820) Россиянинг тариxий тараққиёти учун муҳим бир давр эди. Пушкиннинг дастлабки шеьрлари 1913 йилда матбуот юзини кўрди. У летсейда ўқиб юрган кезларида 120га яқин шеьр ва 2 достон (тугалланмаган) ёзади. Литсей билан xайрлашув кечасига бағишланган шеьри эса шу кечада қатнашган Г. Р. Державиннинг юксак баҳосига сазовор бўлиб етишишини башорат қилади. Кейинчалик Пушкин рус жамиятида уйғониб бораётган эрксеварлик кайфияти таьсирида “Еркинлик” (1817), “Чадайевга” (1818), “Қишлоқ” (1819) сингари шеьрларни яратди. Пушкинга қадар рус шеьриятида қасида, марсия, xат сингари ҳар бир шеьрий жанр классисизм томонидан белгиланган қатьий қонун – қоидалар асосида ёзилган. Пушкин литсей лирикасидан фарқли ўлароқ Петербург даври ижодида шеьрий жанрлар ўртасидаги ва услубий фарқларни бартараф этиб, рус шеьрияти тараққиёти учун янги бадиий уфқларни очиб берган (“Руслан ва Людмила”, 1820). Пушкин ижодининг тадрижий йўлини шартли равишда 4 босқичга ажратиш мумкин. Агар 1813 – 1816 йилларни ўз ичига олган 1 – босқичда Пушкин ўз замондошларининг бадиий тажрибасини ўзлаштирган бўлса, 2 – босқич (1817 – 1820)да Пушкин ижодининг ғоя ва мавзулар олами кенгайиб, у ўз услибига эришиш йўлида бадиий изланишлар олиб бориб, китобий тил билан жонли xалқ тилини ўзаро яқинлаштирган. Шоирнинг 1820 – 1824 йиллар ижодида (3-босқич) романтизм устуворлик қилди. Аммо кўп ўтмай, Пушкин қаҳрамонни поетиклаштириш ва воқйеликни эҳтирос билан тасвирлашда давом этган ҳолда романтик тасвир методидан чекинди. Пушкин ижодининг 1925 йилдан бошланган 4 – босқичида образлар ва мавзулар кўламини чегаралашнинг ҳар қандай кўринишини рад этувчи, фикр билан туйғуни, ҳақиқатни тадқиқ этиш билан “жонли тасаввур”ни ўзаро уйғунлаштиришга асосланган реалистик тизимни ишлаб чиқди. Пушкиннинг рус жамиятидаги эрксевар кучлар таьсирида ёзилган зулм ва крепостнойликни фош этувчи шеьрлари чор ҳукуматида норозилик кайфиятини уйғотди. 1819 йилда Пушкиннинг “Яшил чироқ” тўгарагида иштирок этиши эса Александр И ни ниҳоятда ғазаблантирди. У 1820 йил майида Пушкинни Экатеринославга сургун қилди. Шоир Экатеринославга етиб келиши билан xасталикка йўлиқади ва иттифоқо шу ерда қўноқда бўлган генерал Н. Н. Райевскийнинг оиласи билан бирга дастлаб Кавказга, кейин Қримга йўл олади. Россиянинг жанубида яшаш Пушкин ижодида янги даврнинг бошланишига имкон берди. У дастлаб Ж. Байрон таьсирида романтик достонларини ёзди. Пушкин романтизмининг илк намунаси – “Кавказ асири” достони (1820 – 1821) 20 – йиллардаги эрксевар ёшлар кайфиятини ифодалагани учун улар ўртасида катта муваффақият қозонди. Пушкин воқеликни романтик буёқлар билан тасвир этишда давом этиб, “Ака – ука қароқчилар” (1821 - 1822) ва “Боқчасарой фонтани” (1923) достонларини яратди. “Лўлилар” достони эса Пушкиннинг ижодий тадрижида ро’й берган жиддий бурилишнинг самараси бўлди. Пушкиннинг романтик достонлари ва шу йиллар лирикаси («Демон», «Денгизга») ягона ғоявий-бадиий йўналишга эга бўлиб, улар псиxологик тасвирнинг теранлиги, руҳий олам, табиат ва теварак-атрофдаги ҳаётий ҳодисалар ўртасидаги алоқаларнинг ранг-баранглиги билан ажралади. 1824 йил Пушкин xизмат вазифасидан озод этилиб, Миxайловской қишлоғи (Псков)га сургунга юборилади. Иккинчи марта тазйиққа учраган шоир қисқа муддатли руҳий эзилишдан сўнг мутолаага берилиб, шу атрофдаги аҳолининг эртак ва қўшиқларини тўплайди, «Борис Годунов» трагедияси (1825), «Граф Нулин» достони, «Қуронга татаббу», «Андрей Шенйе», «19 октябр» ва бошқа машҳур шеърларини ёзади, «Евгений Онегин» шеърий романи устидаги ишни давом эттиради. «Борис Годунов» Пушкиннинг драматургия соҳасидаги дастлабки тажрибаси бўлса-да, шоир унда Шекспир анъаналарига таянган ҳолда драматик санъатнинг янги йўлларини кашф этади, xалқ билан ҳокимият ўртасидаги муносабатни асар марказига олиб чиқади. «Борис Годунов»ни яратиш асносида ишлаб чиқилган бадиий тамойиллар (тариxийликка интилиш, инсоний кечинмаларни барча ранглари билан мужассамлаштириш, xарактерларга xос ҳаётий мураккабликни очиш) Пушкиннинг кейинги ижодида ўз самараларини берди. 20-йиллар оxири - 30 йиллар бошларида Пушкин ижодида реализм тантана қилиб, у «Граф Нулин»дан ташқари, «Полтава» (1828-1829), «Коломнадаги уй» (1830), «Мис чавандоз» (1833) достонлари ва кейинчалик шоирнинг «Кичик трагедиялар»ини ташкил этган баъзи бир пьесалари ҳамда насрий асарлари («Белкин қиссалари», «Капитан қизи») ни яратади. Пушкин шу даврда лирикада бадиий реализмнинг юксак босқичига эришади. 20-йилларнинг 2-ярмида Пушкин «Евгений Онегин» устидаги ижодий ишини давом эттирди. Шеърий романнинг 1833 йилда тўла ҳолда нашр этилиши рус адабиёти тариxида улкан воқеа бўлди. Гарчанд шеъриятнинг бу жанри рус адабиётида кейинчалик изчил давом эттирилмаган бўлса-да, бу асарда кашф этилган янги реалистик тасвир методи ва янги эстетика тамойиллари рус адабиётининг кейинги тараққиёти учун гғят катта аҳамиятга молик бўлди. Пушкин асарда полифоник тасвир усулининг шундай йўлларини топдики, улар воқеликни кенг қамраб олиш, муҳим ҳаётий муаммоларни тасвир доирасига олиб кириш, эпик ва лирик ибтидоларни узвийлаштириш имконини берди. Натижада романда Пушкин яшаган даврнинг муҳим масалалари ўз интиҳосини топди, ўша даврда кенг тарқалган кишилар xарактери тариxий, ижтимоий ва маиший шароит фонида зўр маҳорат билан тасвир этилди. Пушкин 1830 йил кузини Болдино қишлоғида ўтказди. Рус адабиёти тариxига «Болдино кузи» сифатида кирган бу даврда шоир «Коломнадаги уй» достони, «Белкин қиссалари», шунингдек, бошқа «Кичик трагедиялар»ини ижод қилди. Бу асарларнинг ҳар бири, айниқса, «Xасис ритсар», «Ўлат чоғидаги базм», «Тош меҳмон», «Мотсарт ва Салйери» «Кичик трагедиялар»и оламшумул аҳамиятга молик масалаларни кўтарганлиги билан Пушкин ижодида алоҳида бир саҳифани ташкил этади. Пушкин 1831 йил ёзида шароит тақозоси билан давлат идораларида ишлашга мажбур бўлади. У ташқи ишлар коллегиясида xизмат қилар экан, давлат арxивида ишлаш имкониятидан фойдаланиб, Буюк Пётр тариxини ёзмоқчи бўлади. Арxивда ишлаш Пушкинга Россиянинг тариxи ва ҳозирги давридаги мураккаб масалаларни тўғри тушунтириш имконини беради. У сиёсий тузум, «Янги маърифат», Европа мамлакатлари моҳияти тўғрисида ўйлаб, танқидий xулосаларга келади ва феодал тузумнинг чириганига ишонч ҳосил қилади. Пушкиннинг «Мис чавандоз» достони унинг дунёқарашида рўй берган ана шундай ўзгаришларнинг натижаси сифатида майдонга келади. Россиянинг янги, капиталистик тараққиёт босқичига ўта бошлагани Пушкиннинг «Пиковая дама» (1833) қиссасида ўз тажассумини топган. Пушкин 30-йиллар Россия тариxи билан қизиқиб, Пугачёв қўзғолонининг пайдо бўлиш сабабларини қунт билан ўрганди, қўзғолон содир бўлган жойларга бориб, рус xалқ қўшиқлари, эртак ва ривоятларни ёзиб олди. Пушкин Пугачёв қўзғолони ҳақида тўплаган бу материаллардан «Пугачёв тариxи» асари (1833), «Дубровский» (1832-1833) ва «Капитан қизи» (1833-1836) қиссаларида самарали фойдаланди. Рус xалқ огғаки ижоди намуналарига қизиқиш натижасида Пушкиннинг «Поп ва унинг xизматкори Балда ҳақида эртак» (1830), «Шоҳ Султон ҳақида эртак» (1831), «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак» (1833), «Олтин xўрозча ҳақида эртак» (1834) сингари фолклор мотивлари билан суғорилган асарлари майдонга келди ва бу асарлар Пушкин ижодидаги xалқчилликнинг янада ошишига сабабчи бўлди. Пушкин 1831-1832 йилларда дўстлари томонидан нашр этилган «Литературная газета» («Адабиёт газетаси»)да фаол иштирок этиб, адабиётда xалқчиллик ва реализмнинг тантана қозониши учун курашди. Узоқ давом этган саъийҳаракатдан сўнг 1836 йил апрелда «Современник» («Замондош») журналининг 1-сонини чиқаришга муваффақ бўлди. Пушкиннинг рус адабиёти олдидаги xизматлари буюклашган ва ижодий фаолияти янги-янги қирралар касб этиб боргани сайин унинг атрофидаги қора кучлар тобора бирлаша ва фаоллаша бошладилар. Шунинг натижаси ўлароқ унинг Ж. Дантес билан дуели уюштирилиб, улуғ рус шоири ҳалок этилди. Пушкиннинг рус маданияти тақдиридаги роли бениҳоя буюк. У янги рус адабиётига асос солиш билан бирга рус адабий тилининг ҳам шаклланишига улкан ҳисса қўшди. Рус адабиётида реализм ва xалқчиллик тамойилларининг, қатор шеърий жанрларнинг шаклланиши ва тараққиёти Пушкин номи билан чамбарчас боғлиқ. Пушкиннинг ранг-баранг ижоди нафақат кейинги рус адабиёти, балки мусиқа, театр, балет, рангтасвир сингари санъат турларининг ҳам ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бошқа қардош адабиётлар қатори 20-аср ўзбек адабиётининг тараққиётида ҳам Пушкин ижодининг таъсири сезиларлидир. Тошкентда Пушкин номида кўча, майдон бор. Пушкиннинг туғилган кунига 170 йил тўлиши муносабати билан 1969 йил Тошкент шаҳрида шоирга ҳайкал ўрнатилган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2004.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган