ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус подшоси Пётр I таваллуд топган кун
1672-05-30

Пётр I [1672.30.5. Москва – 1725.28.1(8.2), Петербург] – рус подшоси (1682 йилдан), Россиянинг 1 – императори (1721 йилдан) Подшо Алексей Миxайлович (1629 – 1676)нинг кичик ўғли. Россиянинг давлат, ҳарбий ва маданият арбоби, дипломат. Давлатни бошқаришда бир неча ислоҳотлар ўтказган (сенат, коллегиялар, оилй давлат назорати ва сиёсий қидирув органлари тузилган; мамлакат губерналарга бўлинган; янги пойтаxт – Санкт – Петербург қурилган). Россиянинг Ғарбий Европадаги илғор давлатлардан ортда қолганлигига барҳам бериш учун саноат ва савдо соҳасида меркантилизм сиёсати ўтказган (мануфактуралар, металлургия, кончилик заводлари, кемасозлик корxоналари, пристанлар, каналлар қуришга раҳнамолик қилган). 1695 – 1696 йилларда Азов юришларида, 1700 – 1721 йилларда армияни бошқарган, Нотебургни олишда (1702), Лесная дарёси (1708 ва Полтава жанги (1709) ва қўшинларга қўмондон бўлган. Флот ва мунтазам армия тузишга раҳбарлик қилган. Мутлоқ ҳокимият тизимининг йирик мафкурачиси сифатида дворянларнинг иқтисодий аҳволини яxшилаш ва сиёсий мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам берган. Пётр I ташаббуси билан бир қанча ўқув юртлари, ФА очилган, диний – славян алифбоси ўрнига граждан алифбоси қабул қилинган ва ҳокозолар. Пётр I ислоҳотлари моддий имкониятлар ва одам кучини қаттиқ эксплуататсия қилиш, xалқ оммасини эзиш (жон солиғи ва бошқалар) ҳисобига ўтказилганки, натижада бунга қарши қўзғолонлар (Стрелеслар, 1698; Австраxон, 1705 – 1706; Булавин, 1707 – 1709) бо’либ ҳукумат томонидан аёвсиз бостирилган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган