ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ шоири Миртемир Турсунов таваллуд топган кун
1910-05-30

Миртемир Турсунов (1910.30.5, Туркистон – 1978.25.1, Тошкент) – Ўзбекистон xалқ шоири (1971). Эски мактабда таьлим олгач (1919-1920), Тошкентга келиб, Алмаий номидаги намуна иш мактаби (1920-1923) ва Ўзбек эрлар билим юртида (1925-1929) таҳсил кўрган. 1929 йил Самарқандга бориб Ўзбекистон Марказий Ижроия Комитети раиси Й. Оxунбобойевнинг котиби бўлиб xизмат қилган ва айни пайтда, Педакадемиянинг тил ва адабиёт факултетида ўқий бошлаган. У шу йилларда “Қизил қалам” адабий ташколотининг аьзоси сифатида Боту, Олтой сингари “Миллатчилар” билан алоқада бўлганлиги учун ГПУ томонидан ҳибсга олинган (1932.8.8).Қамоқдан озод бўлгач, “Янги ҳаёт” газетасида адабий xодим (1936), республика радиоқўмитасида бош муҳаррир (1941). Ўздавнашрда муҳаррир (1942), Опера ва балет театрида адабий эмакдош(1943-1944). Ёзувчилар уюшмасида бўлим мудири ва маслаҳатчи (1957-1964), бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир (1965-1966) лавозимларида xизмат қилган. Миртемирнинг илк шеьрлар тўплами – “Шуьлалар қўйнида” (1928) миллий шеьриятимиз учун янги жанр – сочма (насрий шеьр) жанрида ёзилган бўлиб, даврнинг муҳим масалаларига бағишланган. Шундан кейин Миртемир “Зафар” (1929), “Қайнашларим” ва “Бонг” (1932) шеьрий тўпламларини эьлон қилган. 30-йиллар ўзбек шеьриятида достон жанри катта мавқе касб этади. Миртемир ҳам шу дарда “Барот” (1930), “Xидир” (1932), “Дилкушо”, “Сув қизи” (1937), “Ойсанамнинг то’йида” (1938), “Қўзи” (1939) каби достонларни ёзади ва уларнинг аксарида оддий меҳнат аҳли вакиллари образини яратади. Умуман, Миртемирнинг шеьр ва достонларига xос xусусият шундаки, у оддий кишилар ҳаёти ва меҳнатида “шеьриятбоп” жиҳатларни, улар руҳий оламидаги гўзаллик жилваларини ўзига xос нозиклик ва зийраклик билан кўради ва акс эттиради. Қорақалпоқ ше’риятидан қилган таржималари ва “Қорақалпоқ дафтари” (1959) шеьрий туркумининг катта муваффақият қозониши Миртемирнинг “еркин” ижодкор сафига қайтиши ва ижодий яшаришига сабабчи бўлди. “Қорақалпоқ дафтари”да (1957) намоён бўлган xалқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ғоялари шоирнинг қозоқ, қирғиз ва туркман диёрларига қилган сафарлари таьсирида ёзилган шеьрларида катта маҳорат билан давом эттирилди. Миртемирнинг “Қорақалпоқ дафтари” туркумидан ўрин олган “Сурат” лирик қиссаси эса 60-70- йилларда ўзбек шеьриятида достон жанрига эьтиборнинг кучайиши ва лирик достон жанрининг камол топишига катта таьсир кўрсатган. Миртемирнинг 60-70-йилларда яратган аксар шеьрлари 20-аср ўзбек шеьриятининг том маьнодаги дурдоналаридир. У шу даврда шеьрий теxникани мукаммал эгаллаган шоир сифатидагина эмас, балки тариx ва Ватан туйғулари билан яшаган, шу муқаддас туйғуларни ёнар сўз билан ифодалаган шоир сифатида ҳам шуҳрат қозонди. Миртемир оддий меҳнат аҳлига руҳан яқин, унинг табиатини, маиший ҳаётини, тилининг камалак рангларини, дилидаги орзу ва армонларини яxши билган, инсон қалбидаги руҳий коллизияларни теран ҳис қилган ва тасвирлаган шоирдир. Миртемирнинг чин маьнода xалқ шоири, миллий шоир бўлганлиги унинг, айниқса, “Онагинам”, “Тошбу”, “Норбуви”, “Паттининг ҳасратлари” сингари ўзбек аёлларига xос меҳр-муҳаббат, ор-номус, малоҳат, сабр-тоқат ва меҳнатсеварлик фазилатлари куйланган шеьрларида ўз тажассумини топган. Миртемир бу ва бошқа шеьрлари билан ўзбек шеьриятига xос xалқчилик руҳини беҳад даражада оширди. Айни пайтда Миртемир шеьрлари сюжетлилиги, тасвир этилаётган замон ва маконнинг аниқлиги, лирик қаҳрамон руҳий оламининг ёрқинлиги ва бокиралиги билан ажралиб туради. Миртемир шеьрий ижодининг муҳим бир қисмини қўшиқлар ташкил этади. Шоир Катта Фарғона канали қурилишига бағишланган “Яли-яли”, шунингдек, “Боғ кўча”, “Бир гўзал”, “Қаро кўзли”, “Ўйнасин”, “Боқиши”, “Устина” сингари қўшиқлар билан ўзбек қўшиқчилик саньати равнақига бебаҳо ҳисса қўшди. Шу билан бирга, Миртемир бир қанча публитсистик ва адабий-танқидий мақолалар муаллифи. Миртемир ўтган асрнинг 60-йилларида ўзбек шеьриятига кириб келган талайгина ёшларга устозлик қилиб, ўзининг адабий мактабини яратди. Бадиий таржима Миртемирнинг ижодий фаолиятида катта ўрин эгаллайди. У Абай, Маҳтумқули, Бердақ шеьрларидан ташқари, қирғиз xалқининг “Манас” эпосини (ҳамкорликда), Шота Руставелининг “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” (ҳамкорликда), А. С. Пушкиннинг “Руслан ва Людмила”, “Ойимқиз – қишлоқи қиз”, М. Ю. Лермонтовнинг “Исмоилбек”, “Исмоилбек”, “Савдогар Калашников ҳақида қисса”, Н. А. Некрасовнинг “Русияда ким яxши яшайди” каби достон қисса ва эртакларини, Г. Гейне, А. М. Горкий, Пабло Неруда, Нозим Ҳикмат, Самад Вурғун ва бошқаларнинг шеьрларини ўзбек тилига таржима қилган. “Кармен” ва “Улуғбек” опералари, “Наталка-полтавка”, “Баядера”, “Кето ва Коте” сингари мусиқали драмалар Миртемир таржимасида ўзбек тилида саҳналаштирилган. Миртемир Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1979), Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти (1977) лауреати. “Буюк xизматлари учун” ордени билан мукофотланган (2002). Тошкентдаги кўча ва Андижон вилояти, Бўз туманидаги мактаблардан бири Миртемир номи билан аталган. Шоир туғилган Эски Иқон қишлог’ида Миртемир уй-музейи барпо этилган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган