ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425272829
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси Мукаррам Турғунбоева таваллуд топган кун
1913-05-31

(1913.31.5-1978.26.11) – раққоса, балетмейстер, ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси. Ўзбекистон xалқ артисти (1937), Xалқ артисти (1959). Фарғонада туғилган. 1931 йилдан Тошкентда 1929-1933 йиллар ўзбек давлат мусиқали театри қошидаги рақс студиясида ўқиган. 1929 йилдан Самарқанд давлат мусиқали театрининг ёрдамчи труппасига келган. 1931 йилдан Ўзбек давлат мусиқали театри (ҳозирги Навоий номидаги опера ва балет театр)да солист, балетмейстер. Биринчи ўзбек балетларини яратишда қатнашган (Н. Рославесснинг “Паxта”, 1936; Ф. Талнинг “Шоҳида”, 1939; С. Василенконинг “Оқбилак”, 1946 ва бошқалар) ва уларда етакчи ролларни ижро этган. Ўзбек рақс фолклори тўпловчиларидан. Рақсларни саҳналаштиришда xалқ аньанавий рақсларини замонга мослаган. “Баҳор” рақс ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1957 йилдан). 1947 йилдан Театр миллий рақс ва xореография билим юртида педагоглик қилган. Турғунбоева “Танавор”, “Занг”, “Катта ўйин”, “Баёт”, “Ғайратли қиз” ва бошқа умумий рақсларни, “Дилxирож” якка рақсини ижро этган. “Баҳор” ансамблига, “Ўзбек рақс” миллий рақс бирлашмасига, Тошкент кўчаларидан бирига Турғунбоева номи берилган. Давлат мукофоти (1946,1951,1973), Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1967) лауреати. “Буюк xизматлари учун” ордени билан мукофотланган (2001).
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган