ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
8910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америка кинорежиссёри Гриффит Дейвид Уорк таваллуд топган кун
1875-01-22

Гриффит Дейвид Уорк (1875.22.1, Ла Грейнж – 1948.23.7, Голливуд) – америка кинорежиссёри. АҚШ киносида актёрлик мактабига асос солган. Кинода 1907 йилдан ишлаган. 1913 йилдан Голливудда ижод қилган. Муқим ва тушуниш осон бўлган усул сифатида параллел монтаж ва йирик планни биринчи бўлиб қўллаган, кинони суратга олиш техникасини қайта қурган. Гриффитнинг ғоявий жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши ижоди намоён бўлган: “Миллатнинг туғилиши”да ирқчилик тенденцияси илгари сурилган бўлса, “Жаҳон юраги” фильмида эса оқ ва қора танлилар бирлиги олқишланади. “Чидамсизлик” киносида аҳлоқ-одоб ва этик муаммолар кўтарилади. Шунингдек, “Синдирилган новдалар” , “Шарқ томон йўл”, “Икки етимча” фильмлари ҳам Гриффит ижодида алоҳида ўрин тутади. 1931 йил кинони тарк этган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Т.,2002.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган