ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
8910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Немис мумтоз адабиётининг асосчиларидан бири Лессинг Готхольд Эфраим таваллуд топган кун
1729-01-22

Лессинг Готхольд Эфраим (1729.22.1, Каменц, Саксония – 1781.15.2, Брауншвейг) – немис драматурги, санъат назариётчиси, адабиётшунос, маърифатпарвар. Немис мумтоз адабиётининг асосчиларидан бири. Немис маорифининг радикал-демократик йўналишига бошчилик қилган. Пастор оиласида туғилган. Лейпциг (1746-48) ва Виттенберг (1748) университетларида  таълим олган. Лессинг ёзувчи ва журналист сифатида мутлақ ҳокимият мафкурасига қарши, илғор миллий маданият учун курашган. У ўз умрини ўтаб бўлган француз классицизми қонун-қоидаларига кўр-кўрона риоя этишни танқид қилиб қиққан. Классицизмга қарши курашда Германияда биринчи “Сара Сампсон хоним” (1755) оилавий “мешчанлар” драмасини ва миллий характерлари бўлган “Минни фон Барнхельм” (1767) комедиясини ёзган. “Эмилия Галотти” (1772) фожиаси Лессинг ижодининг чўққисидир. Унда феодал князларнинг зўравонликлари қораланади. Лессинг публицистик фаолиятида кўпроқ маърифатпарварлик масалаларига эътибор берди (“Фоссише цайтунг” газетаси билан ҳамкорлиги, 1751-55; “Театр кутубхонаси” нинг нашр этилиши, 1754-58 ва б.). Лессингнинг муҳим хизмати шеъриятнинг биринчи асоси сифатида (“Лаокоон”, 1966) ҳаётни бутун жўшқинлиги билан ва тўлиқ акс эттириш ҳақидаги таълимотни олға сурганида, реалистик театр ва драманинг назарий тамойилларини ҳимоя қилганлигидадир. Лессингнинг театр хусусидаги қарашлари франсуз маърифатпарвари Дени Дидро қарашларига мос. Улар иккиси ҳам театр ва драматургиянинг оддий ҳамда ҳаққоний бўлишининг тарафдори эди. Фалсафада Лессинг Германиядаги материалистик анъаналарнинг асосчиларидан биридир. 1888-1943 йилларда Берлинда “Лессинг-театр” мавжуд бўлган.

 Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Т.,2005


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган