ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
8910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Адабиётшунос, таржимон Маллаев Натан Муродович таваллуд топган кун
1922-01-22

Маллаев Натан Муродович (1922.22.1 – Тошкент – 1996) – адабиётшунос, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филология фанлари доктори (1978), профессор (1980). Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). “Қардош халқлар адабиёти” ( ҳозирги ўзбек классик адабиёти) кафедраси мудири (1965-91). Маллаев “Ўзбек адабиёти тарихи”  (ўрта мактаблар учун,  1953-72), “Ўзбек адабиёти тарихи”  (университет ва педагогика институтлари учун, 1963-65) каби дарсликлар муаллифи. Асосий илмий тадқиқотлари Навоий ижодини ўрганиш ва мумтоз адабиёт билан халқ оғзаки ижодининг ўзаро таъсирини тадқиқ этишга қаратилган (“Улуғ шоир ва мутафаккир”, 1969; “Навоий ижодининг халқчил негизи”, 1973; “Сўз санъатининг гултожи”, 1991 ва бошқа). Маллаев “Абулқосим Фирдавсий” (1962) монографиясини ёзган. С. Айнийнинг  Қисқача таржимаи ҳолим” асарини ўзбек тилига таржима қилган. Фирдавсий “Шоҳномасининг 2 жилддан иборат насрий таржимасини, Мажлисий (“Қиссаи Сайфулмулк” достони), Навоий (рубоий, туюқ, лирика) асарларини нашрга тайёрлаган. Маллаев Навоий асарларининг русча 10 жилдли нашрини (5- ва10- жилдлар, 1968) тайёрдашда қатнашган. Олий ўқув юртлари ва ўрта мактаблар учун дастур ва хрестоматиялар тузган (1952-74).

 Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Т.,2005


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган