ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232426272829
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро саратонга чалинган болалар куни
2001-02-15

Халқаро саратонга чалинган  болалар куни. Касаллик биринчи ёки иккинчи даражасида аниқланса уни даволаш нисбатан ижобий кечади. 15 февраль- Халқаро саратонга чалинган болалар кунини хар йили дунё мамлакатларининг барчасида нишонланади. Бу сана биринчи бўлиб тақвимда 2001 йилда Бутунжаҳон саратонга чалинган болалар ота-оналари бирлашмаси ташаббуси билан пайдо бўлди.(ICCCРО).Бугунги кунда саратонга чалинган болалар куни 40дан ортиқ давлатларда Халқаро болалар саратони онкологлар жамияти ҳомийлигида ўтказилади.Бугунги акциянинг долзарблиги минг афсуски, муаммо  бўлиб ўсиб  бормоқда. Тиббиёт статистикасига кўра, ҳар йили дунёда 200мингдан ортиқ бола саратонга чалинади ва улардан ярми вафот этади. Тўғри қўйилган ташҳис онкология касалликларини муваффақиятли даволанишининг асосий омили  ҳисобланади.Касаллик биринчи ёки иккинчи даражада аниқланса, у кўпинча ижобий натижага олиб келади.Бироқ, саратоннинг ўндан бир қисми учинчи даражада намоён бўлади, бемор болаларнинг 8фоизида  фақатгина касалликнинг тўртинчи даражасидагина ташҳис маълум бўлади.Онколгиянинг мураккаблиги шундаки бу касалликнинг турлари 200га яқин ва касаллик инсон танасининг хохлаган қисмида бошланиши мумкин. Ёш болаларда асосан оққон(лейкимия) касаллиги учрайди.Тиббиёт ва техника ривожланган мамлакатларда ҳозирги кунда саратонга чалинган болаларнинг ҳар  тўрттадан учтаси тузалмоқда. Ривожланаётган давлатларда эса бу кўрсаткич бошқача, айнан шундай давлатларда саратонга чалинган болаларнинг 80 фоизи яшайди.Бугунги кунда ҳар бир оқкўнгил инсон қўлдан келган ёрдамини кўрсатмоқда.Ҳар йили онкологик касалликлар 100минг ўсмирлар орасида 12-15тасида аниқланмоқда.Даволанишнинг замонавий усуллари орқали касалланган болаларнинг 70фоизини тузалиб кетишига муваффақ бўлинмоқда.Вафот этганларни ҳам сақлаб қолиш мумкин эди, лекин маблағ, донор қони  ва малакали тиббиёт ёрдами етишмаслиги сабабли бунинг иложи бўлмаган. Шуларни назарда тутиб,Халқаро саратонга чалинган болалар куни фаоллари ҳар бир имконияти бор ва кўнгли очиқ инсонларни қўлдан келган ёрдамларини аямасликларини : қон топшириш, хайрия фондига ёрдам бериш, маърифатпарварлик ишларини олиб боришга чақирадилар. Россиянинг кўп шаҳарларида шу куни хайрия фондлари ва кўнгиллилар  кучи билан  турли акция ва байрамлар ўтказилади.Уларнинг мақсади- муаммонинг ечимига инсонларни жалб қилишгина эмас, бугунги кун тушкунлик куни эмас, балки болаларнинг, уларнинг ота-оналарининг, шифокорларнинг ва бировнинг касаллигига бефарқ бўлмаган барча инсонларнинг саратон устидан қозонилган ғалабаси эканлигини кўрсатишдир.  

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган