ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12356
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро камёб касалликлар куни
0000-02-29

29 февраль - Халқаро камёб касалликлар куни

Камёб касалликларни ўрганиш бўйича Европа ташкилотининг ташаббуси билан  29 февраль йилнинг энг камёб куни   бўлганлиги сабабли, шу куни  Халқаро камёб касалликлар кунига расмий мақом берилди. Бу куннинг мақсади - камёб касалликлар билан оғриётган беморлар муаммоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, ҳамда бу касалликлар бўйича тушунчаларини кенгайтириш, касалликларнинг инсон ҳаётига таъсири ҳақида маълумотлар бериш. Камёб касалликларнинг турли асоратларига қарамай, беморларнинг муаммолари бир хил. Булар тўғри диагноз қўйилмаслиги, қечиктирилиб диагноз қўйилиши, сифатли маълумотларнинг, кўп ҳолларда касаллик ҳақида илмий  билимларнинг,сифатли тиббий ёрдамнинг йўқлиги ва даволанишдаги қийинчиликлардир. Камёб касалликлар тиббиётнинг ҳар бир соҳасида бор.Уларнинг тахминан 80%  ирсий хусусиятга эга.Экспертларнинг баҳолаши бўйича,  5-7 мингга яқин  камёб касалликлар инсон ҳаёти учун хавфли. Улардан энг антиқа касалликлар: Кабуки синдроми (Европада 300га яқин ҳолатлари қайд қилинган), Паллистера- Киллиана синдроми (Европада – 30 ҳолат), суяк гетероплазияси, Ниман – Пик касаллиги, Гоше касаллиги.Кўп учрайдиган камёб касалликлар: муковисцидоз, гемофилия, саратоннинг турли кўринишлари, миелома, Альцгеймер касаллиги, Гентингтон касаллиги ва бошқалар.Россияда 2008 йилдан бошлаб  «Камёб касалликлар куни» нишонлана бошланди.Шу куни Россия бўйлаб  мухтожларга ёрдам бериш мақсадида энг катта тадбир – хайрия акцияси ўтказилади. Акция давомида йиғилган маблағлар камёб касалликлар билан қийналаётган беморларни даволашга юборилади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган