ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Француз адиби, романтизмнинг йирик намояндаси Гюго Виктор Мари таваллуд топган кун
1802-02-26

Гюго Виктор Мари (1802.26.2, Безансон – 1885.22.5, Париж) – француз адиби, романтизмнинг йирик намояндаси. Дастлабки асари- “Қасидалар” (1821) шеърлар тўплами монархия ғоялари таъсирида бўлиб, 20-йилларнинг 2-ярмида демократик қарашлари мустаҳкамлана борган.“Кромвель”  (1827), “Шарқ мотивлари” (1829), “Марион Делорм” (1829), “Эрнани” (1830), “Рюи Близ” (1838) ва бошқа шеърий ва драматик асарлари даврнинг долзарб масалалари акс этган. “Париждаги Боби Марям ибодатхонаси” (1831) тарихий романи воқеалари ўрта асрда бўлиб ўтади, асарда муҳаббат фожиаси тасвирланади. 1848 йилдаги инқилобни олқишлаган. Луи Бонапартнинг давлат тўнтаришини (1851) қоралаган. Шундан сўнг 18йил сургунда бўлиб, қатор романлар ёзган. “Пакана Наполеон” (1852), “Хўрланганлар” (1862), “Денгиз заҳматкашлари” (1866), “Кулиб турувчи киши” (1869), “Бир жиноят тарихи” (1877-78) романларини ёзиб, уларда оддий французларнинг оғир ҳаёти ва курашини тасвирлайди. Гюго романларидаги буюк ва олижаноб инсонлар турмушдаги пасткашликлар ва иллатларга қарши курашишади. “Даҳшатли йил” (1872) шеърлар тўплами француз-прусс уруши ва Париж Коммунаси (1871) воқеаларига бағишланган. Сўнгги “93-йил” романи (1874)да инқилобга хайрихоҳлик билан қараган. “Денгиз заҳматкашлари” (1938, 1965), “Хўрланганлар”нинг “Козета” ва “Гаврош” бўлимлари (1952, 1955), “Бюг Жаргал” (1982) Қ.Мирмуҳамедов, Нурбек, Э.Обидов таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган, “Кулиб турувчи киши” Навоий театрида саҳналаштирилган (1966).

O’zbekiston milliy ensiklopediyasi.T.,2002.

 

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган