ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Француз рангтасвири устаси, график рассоми ва ҳайкалтароши Домье (Doumier) Оноре Викторьен таваллуд топган кун
1808-02-26

Домье (Doumier) Оноре Викторьен  1808 йил 26 февралда Марсельда туғилган. Француз рангтасвири устаси, график рассоми ва ҳайкалтароши; танқидий реализмнинг йирик вакили. 1814 йилдан Пaрижда ; 20-йилларда расм, рангтасвирдан таълим олган, литография санъати асосларини ўрганган. 1830 йил инқилобдан  кейин сиёсий карекатуралар, ҳажвий расмлар яратган, улар алоҳида варақларда ёки безакли нашрларда босилган. Сиёсий арбобларнинг ўткир сюжетли бюстлари (1830-36, 36 та бюст сақланган) кейинчалик портрет-шаржлар яратиш учун асос бўлган (“ Олтин кесимнинг машҳур кишилари”, 1832-33). Домье литография асарларида (“Қонун чиқарувчилар уяси”, “Биз ҳаммамиз ҳалол одамлармиз, келинг қучоқлашмайлик”, “Бунисини озодликка чиқарса бўлади” 1834; “Траснонен кўчаси” ва бошқа туркумлар) бағритош, манман, иккиюзламачи ҳукмдорларни қаттиқ танқид остига олган. 1834 йилдан Домье асосан маиший ҳажвий расмлар ишлаш билан чегаралана бошлайди )”Робер Макер”, 1836-38;  “Марҳаматли буржуа”, 1846-49 ва бошқа). Домье рангтасвири романтизм билан боғлиқ, образларнинг ўткир тавсифи, эркин ва моҳирона жамланган лирик ва жўшқин ҳаракатли ранг тизими, нурсоя ўйинидаги кескинлик асарларига алоҳида жозиба бахш этган (“Қўзғолон”, 1848; “Баррикададаги оила” ва бошқа) . Оддий халқнинг ички қудрати ва маънавий гўзаллигини ифода этган “Кир ювувчи” (1859), “Учинчи класс вагони” (1862-63) ва бошқа, портретлар, Дон Кихотга бағишланган қатор асарлар яратган (“Дон Кихот”, 1868 ва бошқа). 1879 йил 11 февралда  Пaриж яқинидаги Вильмондуа шаҳарчасида вафот этган.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган