ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Усмонов Ҳамдам таваллуд топган кун
1916-10-16

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби  Усмонов Ҳамдам

 Усмонов Ҳамдам Усмонович  (1916.16.10 – Тошкент – 1994.5.7) – кимёгар олим, Ўзбекистон ФА академиги (1966). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1966). Кимё фанлари доктори (1954), профессор(1955) Ўрта Осиё университетини  тугатган (1937). Университет физик кимё кафедраси доценти (1946-54) , лаборатория мудири (1954-73). Ўзбекистон ФА Кимё институти директори (1952-56), Ўзбекистон ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори (1956-59). Ўзбекистон ФА Полимерлар кимёси институти директори (1959-62). Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси ва кимё фанлари бўлими академиги котиби (1962-64). Пахта целлюлозаси кимёси ва технологияси илмий тадқиқот институти директори ва лаборатория мудири (1963-82), бош маслаҳатчи (1982 йилдан). Илмий ишлари целлюлоза кимёси ва физикаси, пахта толаси , линти чиқиндилари ва фтор-полимерларни ўрганишга  оид. Унинг раҳбарлигида пахта целлюлозаси олишнинг жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган бир қанча технологик  тизимлари ишлаб чиқилган. Ғижимланмайдиган газмол ишлаб чиқариш технологияси , тиббиёт полимерлари, фторли полимерлар ва бошқа амалиётга жорий қилинган. Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1977).



Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган