ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425272829
30      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Европа мамлакатларида Оналар куни
1912-05-11

Ҳар йили майнинг иккинчи якшанбасида  кўплаб Европа мамлакатларида, АҚШ, Канада, Хитойда ва Японияда энг ёруғ ва раҳмдил байрам — оналар куни (Mother's Day) нишонланади.  Ушбу байрам нишонланишига юз йилдан ошди. Гарчи байрам қилиш куни манбаъларини, антиқий Греция аҳолиси бахорда Зевснинг онаси Реяга багишлаб уюштирган байрамга боғлаш мумкин. 1600 йилдан бошлаб  Англияда Оналар дам олиш кунини байрам қилиш анъанаси пайдо бўлди. Ушбу кунда, қайсики Постнинг тўртинчи  якшанбасида  оналар улуғланарди. Ва яна  бу куни ишлаш мумкин эмас эди, албатта ота-онасини кўриб келиш шарт  эди. Бугунги Оналар куни байрами тарихи эса қуйидагича: 1907 йилда Гарбий Вирджиниялик  ёш америкалик Анна Джервис ( Anna Jarvis )  сўзга чиқди ва  барвақт кетган онаси хотирасига  оналар кунини нишонлашни таклиф килди. Анна давлат ташкилотларига, қонун чиқарувчи органлари, атоқли шахсларга ёзган хатларида йилда бир кунни   оналарни улуғлашга бағишлаш таклифи билан чиқди. Унинг уринишлари  муваффақият билан якунланди — 1910 йилда Вирджиния штати  биринчи бўлиб оналар кунини расмий байрам сифатида тан олди.  1912 йилда эса шу кунни байрам қилишни ер юзида тарқатиш максадида  Оналар куни Халқаро Уюшмаси яратилган эди. Гарчи моҳияти бўйича бу байрам –азалийлик байрами:  авлоддан авлодга ҳар ким учун она —энг энг муҳим киши. Албатта, оналар куни — бу бир эзгу байрам, чунки ҳаммамиз болаликдан ва умримизнинг охириги кунлари қадар дилимизда   ёлғиз ва бетакрор қиёфа —онамиз қиёфасини сақлаймиз: қайсики ҳаммасини тушунади, кечиради, доимо раҳм қилади ва фидокорона севади. Оналик бахти ва гўзаллигги умуман асрлар давомида энг яхши рассомлар ва шоирлар томонидан мадх этилган. Ва беасос эмаски — шунинг учун ҳам, давлатда болаларни вояга етказаётган аёл қай даражада эьзозланса, дейиш мумкин жамиятнинг маданият ва тинчлик-хотиржамлиги шу даражада. Бахтли болалар тотув оилада, бахтли оналар қўл остида ўсадилар.  Ва  бу куни болалар  суюкли оналарини байрами билан табриклайдилар,  ғамхўрлик, бардош, муҳаббат ва содиқлик учун миннатдорчилик билдирадилар. Эркаклар эса нафақат ўз оналарини табриклайдилар, хотинларини ҳам, уларга оталик ҳурсандчилигини такдим этгани учун. Кўп мамлакатларда шу байрам шарафига байрам кечалари, кўргазмалар, концертлар ташкил этилади. Ушбу кун оналарга гуллар, кичкина совғалар, кўнгилли майда, кутилмаган  янгиликлар совға қилишяпти. Гарчи энг муҳим совға — бу эътибор. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган