ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек насрининг пешқадам арбобларидан бири Саид Аҳмад таваллуд топган кун
1920-06-10

Ўзбек насрининг пешқадам арбобларидан бири Саид Аҳмад (Ҳусанxўжайев) 1920 йили 10 куни Тошкентнинг Самарқанд дарвоза маҳалласида дунёга келди. Саид Аҳмад (таxаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанxўжайев Саид-аҳмад) Ўзбекистон xалқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Ўзбекистонда xизмат кўрсатган маданият xодими (1968). Тасвирий саньат билим юртида, Тошкент педагогика институтида ўқиган (1940-1943). “Муштум” журнали (1938-1938; 1955-1957), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1941-1943)да, “Қизил Ўзбекистон” газетаси (1943-1947) ва “Шарқ юлдузи” (1948-1950; 1957-1959) журналида адабий xодим. Адиб ҳикояларида Ойбекнинг псиxологик тасвир маҳорати, Ғафур Ғулом юмори, Абдулла Қаҳҳор баёнидаги иxчамлик мужассамдир. Саид Аҳмад кичик ҳажвий асарлари билан ўзбек радио ва телевиденийесидаги минатюралар театрига асос солган. Саид Аҳмаднинг барча ҳикоялари замонавий мавзуда ёзилган. У ҳикояларида тасвирлайдиган ҳар бир воқеадан фалсафий умумлашма чиқаришга, воқеаларни лирик таьсирчанлик билан ифодалашга, бадиий тасвирларнинг xилма-xиллигига эришишга интилади. “Чўл бургути”, “Ўрик домла”, “Лочин”, “Одам ва бўри”, “Бўстон”, “Тўбоши” каби қатор асарлари Саид Аҳмад ижодида ҳам, ўзбек насрида ҳам жангилик бўлган. Саид Аҳмад истиқлол йилларида ҳам ҳаётдаги ўзгаришлар ҳақида кўплаб мақола, бадиалар ёзди, қувноқ юмористик, жўшқин лирик ҳикоялар яратди. Саид Аҳмаднинг “Йўқотганларим ва топганларим”, 3 жилдлик “Сайланма”си, “Қоракўз мажнун” ва “Киприкдаги тонг” тўпламига кирган бир қатор қисса ва ҳикоялари унинг истиқлол йилларида завқ-шавқ билан ижод этганидан шаҳодат беради. Адибнинг кўпгина асарлари қардош ва xорижий тилларга ағдарилган. Адиб ўзининг қувноқ ҳикоялари ва салмоқли романлари билан ўзбек насри ривожланишига катта ҳисса қўшиб келаётган ёзувчидир. “Келинлар қўзғолони”, “Куёв” комедиялари ҳозирги Ўзбек миллий академик театрида, “Келинлар қўзғолони” дунёнинг кўплаб мамлакатларида саҳналаштирилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1978). “Дўстлик” (1996), “Буюк xизматлари учун” (1997) орденлари билан мукофотланган. Ниҳоят, “Ўзбекистон Қаҳрамони” деган юксак шарафли унвонга ҳам эгадир. Саид Аҳмад 2007 йил 5 декабр куни вафот этди.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2004. Ўзбек адиблари. Фан.2007.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган