ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Испан шоири Хуан Рамон Хименес таваллуд топган кун
1881-12-23

Испан шоири Хуан Рамон Хименес 1881 йил 23 декабръ куни Андалусиядаги Могер деб аталган кичик шаҳарчада таваллуд топкан. Хуаннинг отаси Виктор Хименес банкда ишлар, онаси Пурификасъон Мантекон-и-Лопес Парейро унинг иккинчи хотини эди. Кадисдаги иеузитлар мактабини томомлагач, бўлажак шоир Севилъ Универститетида ҳуқуқшуносликка ўқий бошлайди. Аммо Хуан амалда ҳуқуқдан кўра, мусаввирлик ва шеър ўқиш ҳамда ёзишга кўпроқ қизиқарди. Мадриддаги “Янги ҳаёт” журналида шеърлари илк бор чоп этилган вақтида  Хименес 17 ёшида эди. Бу шеърлар ўша пайтдаги бир қатор таниқли испанзабон шоирлар, шу жумладан, никарагуалик ижодкор Рубен Дарио, Хуаннинг ватандоши бўлган Франсиско Вилъспеслар эътиборигатушади. Улар бир овоздан Хименесга Мадридга кўчиб келишнинг тавсия этишади. Уларнинг маслахатларига қулоқ тутган ёш шоир ҳуқуқшунослик борасида ҳафсаласизлик билан бошлаган ишларини ташлаб, Мадридга келади ва иккита модрнизм йўналишидаги  нуфузли журнал-“Гелиос” ва “Тикланиш”нинг ташкил этилишида фаол иштирок этади. Хименеснинг дастлабки шеърий китоблари “Бинафша” ҳамда “Нилуфар” эди. Бошқа жиҳатлари билан бирга бу тўпламга кирган шеърларга хос бўлган табиат оброзлари шоирнинг бутун ижоди учун ҳам характерли бўлиб қолади.  1902 йилда Мадридга қайтган хуан бу ерда пишиқ-пухта асарлар яратган. Улар “Рифмлар” (1902), “Ғамгин оханглар” (1903), “Олисдаги боғлар” (1904) ва “Пастораллар” (1905) тўпламларидан жой олади. Мазкур китобларга кирган шеърлар модернизм шеъриятига хос бўлган чорасизлик кайфияти билан ажралиб туради. Аммо, шу билан бирга, уларда ўзига хос нафис, мусиқий ва шоирона овоз бор еди. 1905 йилдан 1911 йилгача Хименес яна Могерда яшайди, бу пайтда ёзилган шеърлар шоирнинг “Тоза элегиялар”, “Бахор балладалари”, “Танхолик” тўпламларига киритилган. Бу шеърлар жимжимадорлиги ва мукаммал ҳажмлари билан барокко услубини ёдга солади. Хименес 1912 йилда Мадридга қайтиб, шаҳардаги талаблар қароргоҳига жойлашди ва америкалик Зенобия Кампруби билан биргаликда робин Дронат Тагор шеърларини таржима қила бошлайди. “Ёз мавсуми” (1915) тўпламига кирган ишқий романтик кайфиятидаги шеърларни шоир айнан Кампрубига бағишланган. Кейинги йили Хименес Нъю-Йоркка, Зенобиянинг ватанига кўчиб келади ва улар оила қуришади. Океан бўйлаб саёҳат Хименес ижодида улкан воқелик эди. “Ёш куёвнинг кундалиги ” деб номланган навбатдаги тўпламга киритилган асарларда ушбу саёхат ўз ифодасини топган. “Кундалик...” яна испан адабиётида илк бор қўлланилган эркин шеър услубидаги билан ҳам аҳамият касб этарди. Гарчи муҳаббат мавзуси катта ўрин тутса-да китоб умумий ҳисобда денгиз мавсуми билан тўйинган эди, денгизнинг доимий мавжланиб, ўзгариб туриши, бетиним ҳаракати Хименес характеридаги сабрсизликнинг тимсоли эди.    Кейинги йигирма йиллик давомида Хименес адабий журналларда танқидчи ва муҳаррир вазифаларида ишлар экан, ижодида ўзининг “адабиётга бўлган иштиёқи”ни баён этишга интилди. “абадият” китобида илгариги шеърларнинг услубидан қочиб, “яланғоч, тоза шеърият”га интилганини кўриш мумкин. Шоир навбатдаги- “Тош ва Осмон” (1919) ҳамда “Гўзаллик” (1923) тўпламларида гўзаллик ва ўлим, ижод ва руҳнинг озод этилиши каби туйғулар ўртасидаги алоқа ҳақида фикир юритади. Ўша йилларидаги эстетик-ахлоқий трактатларида муаллиф инсонинг одоб-ахлоқи ва гўзаллиги ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд, деган ғояни илгари суради. Хименес қарйиб ўн йил давомида “Йил давомида янги олам қўшиқлари” антологияси устида ишлайди. Америкалик адабиётшунос олим К.Кобб мазкур китоб ҳақида шундай ёзади: “Анатология атамаси шартли, “йил давомида” ибораси эса шоирниг ҳамма мавсумларни бошидан охиригача, туғилишдан ўлимгача бўлган мавзумларни бир-бирига боғлашга бўлган интилишидир”. 1936 йилда Испанияда бошлаган Фуқоролар уруши Хименеснинг иходий режаларини тубдан ўзгартириб юборди. Республикачилар ҳукумати шоирни АҚШга маданият бўйича фахрий атташе сифатида жўнатади. Шоир бунга ўз истаги билан борган бўлса-да, Испаниядан узоқда ўтказган дамларини ўз хоҳишига кўра сургун сифатида қабул қилади. Бу йилларда Хименес илк бор ўқув даргохларида- Куба, Пуэрто-Рика ва АҚШ унвериситетларида маърузалар ўқийди. 1939 йилда Франко Испанияда ҳокимиятни тўлиқ қўлга олгач, эр-хотин Хименеслар юртидан олисда қолишни маъқул кўришади.    Бу йилларда  шоир ижоди жуда гуркураб кетмайди, аммо у шоирона самимиятга интилишда давом этади ва 1949 йилда чиққан “Қалб тубидаги ёввойилик” деб номланган рухий васиятномасида худди илохий кучга эга бўлгандек эди. Америка тадқиқотчиси Говард Янг мазкур тўплами Хименеснинг барча шоирона ғоялари таҳлил қилиб берилган маънавий борлиғи деб аталган.  1951 йилда йилда Хименес Пуэрто-Рикага кўчиб келади ва педагогика Фаолияти билан машғул бўлади, шу билан бирга “Исталган ва истовчи Оллох” шеърий тўпламини тайёрлай бошлайди. Бу “Ёввойи”нинг тадрижий давоми эди. Тўплам тугалланмай қолиб кетган. Баъзи шеърларни муаллиф “Учинчи шеърий антология” тўпламига кирган.    1956 йилда, хотиндан эндигина жудо бўлган Хименес “испан поэзиясидаги олий маънавият ва бадий софликнинг намунаси бўлган лирик шеърияти учун” адабиёт сохасидаги Нобелъ мукофоти билан тақдирланади. Ялъмар Гулъберг, шу даврда академия аъзоси, ўзининг табрик сўзида “Хуан Роман Хименеснинг хизматларини муноси бахолаш билан бирга Швеция академияси бу билан буюк испан адабиётининг бутун бир давирга ҳам ўз эътирофини билдираётгани”ни таъкиклайди. Стокголъмда Пуэрто-рика унверситети ректори томонидан ўқиб берилган жавоб маърузасида Хименес шундай сўзларни ёзган эди. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган