ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Мустақиллик монументи олдида Бахтиёр она сиймоси
2005-12-28

2005-йилнинг 28-декабрида Мустақиллик монументи олдида Бахтиёр она сиймоси ифода этилган муаззам ҳайкал қад ростлади. Президентимизнинг таклифига биноан ушбу мажмуага ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи - Мустақиллик ва эзгулик монументи, деб ном берилди. Майдоннинг кўркига кўрк қўшиб турган бу обида, ундаги Ер курраси тасвирида алоҳида ажралиб турган Ўзбекистон харитасини кўрган юртдошларимиз шуурида чексиз ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уради. Фарзандини бағрига олиб турган бахтиёр она сиймосида ўз онасини, беғубор болалигини, баркамол авлодини кўргандек бўлади, дейилади хабарда.Шу кунларда Мустақиллик майдони янада кўркам ва файзли қиёфага кирган. Янги йил байрами арафасида қад ростлаган улкан арчадаги турфа безаклар ва камалакранг чироқлар, майдонда барпо этилган эртаклар шаҳарчаси барчага завқ-шавқ улашмоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган