ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
8910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги нишонланди
2014-01-22

2014 йил 22 январда Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги нишонланди. Ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашда театр санъатининг ўрни беқиёс. Айни кунларда нишонланаётган Ўзбек Миллий академик драма театрининг бир асрлик тўйи тантаналари санъатсевар халқимизга хурсандчилик кайфиятини улашмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 22 январда қабул қилинган “Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори нафақат Миллий театр, балки бутун ўзбек театр санъатида амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлди.

                Мазкур санъат даргоҳида юбилей арафасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бир асрлик тарихга эга бу маскан ўзининг мустаҳкам ижодий мактаби анъаналари, устоз ва шогирдликнинг намунали жиҳатлари билан ҳам барча театрларга ўрнак. Санъатимиз фидойилари Тўти Юсупова, Рихси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева айни вақтда ҳам ёш ижрочиларга саҳна сирларини ўргатиб келишмоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган