ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Франсуз рассоми Курбе Жан Дезире Гюстав таваллуд топган кун
1819-06-10

Курбе (Соурбет) Жан Дезире Гюстав (1819.10.6, Орнан, Франш-Конти-1877.31.12, Турде- Пейлтс, Швейтсария) – франсуз рассоми, жамоат арбоби. 1837 йилдан рассомчилик мактабига қатнаб ўқиган, 1839 йилдан xусусий ательелар (жумладан, Курбе Штёбен ательеси)га қатнаган, натурадан асарлар яратган, лекин рассом сифатида мустақил шаклланган. Курбе испан ва голланд ранг-тасвиридан (айниқса, Рембрандт, Ф. Xалс ижодидан) таьсирланган. Курбе реалистик саньат тараққиётига катта таьсир қилган; асарларида ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган ўзгаришларни, ўзи билган, уни ўраб турган воқеаларни тасвирлади: “Тош майдаловчилар” (1849), “Орнанда дафн маросими” (1849), “Чўмилаётган аёллар” (1853), “Учрашув” (1854), “Қишлоқлик нозик ойимлар” (1851), “Қишки манзара” (1867), “Тоғдаги кулба” (1874). Курбе шунингдек, барелеф ва ҳайкаллар ҳам яратган.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган