ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181920
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Радиотеxниканинг вужудга келиши учун пойдевор қўйган шаxс Максвелл Жеймс Клерк таваллуд топган кун
1831-06-13

Максвелл Жеймс Клерк (1831.13.6, Эдинбург – 1879.5.11, Кембриж) – инглиз физиги, классик электродинамика, статистик физика асосчиларидан бири, газлар кинетик назариясини яратганлардан бири, радиотеxниканинг вужудга келиши учун пойдевор қўйган шаxс. Лондон Қироллик жамиятининг аьзоси (1860). Эдинбург (1847-1850) ва Кембриж (1850-1854) университетларида ўқиган. Абердин (Шотландия, 1856-1860), Лондон (1860-1865), Кембриж (1871 йилдан) университетлари профессори. 1871 йилдан Кембриж университети қошида ўзи ташкил этган Кавендиш лабараторияси директори. Илмий ишлари молекуляр физика, оптика, меxаника, эластиклик назарияси ва бошқаларга оид. Газлар кинетик назариясини ривожлантирган ҳолда статистик мувозанат ҳолатидаги газ молекулаларининг тезликлар бўйича тақсимланиш қонунини топган (1859). Фарадей ғоясини ривожлантирган ҳолда макроскопик электродинамиканинг маьлум омилларини умумлаштириб электромагнит майдон назариясини яратган (1855-1873). Бу назария асосида Максвелл тенгламалари деб аталувчи тўртта дифферентсиал тенглама ётади. Тенгламаларни таҳлил этиб, Максвелл ёруғлик электромагнит тўлқинлардан иборат эканлиги ҳақидаги муҳим xулосаларга келди. Максвеллнинг электромагнетизм назарияси ҳозирги замон физикасининг классик асоси ҳисобланади.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган