Польшада Бобожонлар байрами куни
0000-01-22

22 январь - Польшада Бобожонлар байрами куни
Бувижонлар кунини нишонлагандан кейин Бобожонлар кунини ҳам ўзига хос тарзда ўтказмаслик ғалати бўлган бўлар экан... Шунинг учун ҳам Польшада 21 январь Бувижонлар куни ўткандан кейин каттаю кичик неваралар ўз бобожонларини ҳам уларнинг байрам куни билан қутлашади. 22 январь куни Польшада Бобожонлар кунини ҳам байрам сифатида нишонлашади! Ҳар биримиз баъзан қувонч, баъзан ғамгинлик билан бобомиз ёки бувимиз билан ўтган ажойиб кунларимизни эслаймиз. Чунки айнан улар болалагимизни сермазмун ўтишига сабаб бўлишган. Шундай вақтлар бўлганки, бизга уларнинг меҳри, ғамхўрлиги, юмшоқ муомаласи ва албатта маслаҳат бериб қўллаб далда беришлари жуда зарур эди.