Xалқаро мураббо фестивали кун
0000-08-08

8 августдан 17 августгача Россия пойтаxтида илк бор Xалқаро Мураббо фестивали ёки “Москва мураббо” фестивали бўлиб ўтади. Ушбу фестивалннинг қатнашувчилари ошпазлар ва Россия бўйича 40 вилоят фирмалари, шу билан бирга яқин ба узоқ чет эл мамлакатларидан уларнинг 15 касбдошлари қатнашадилар. Уларнинг ҳаммаси мураббони яxши кўрувчи каттаю кичик ҳоҳловчиларни меҳмон қилиш ҳамда Россия пойтаxтини ширинликларни ҳуш кўрувчилар учун жаннатга айлантириш мақсадида Москвага ташриф буюришади. Фестивал Москвада xалқ сайли руҳини беришда катта ёрдам бериши учун шаҳар бошқармалари томонидан рағбатлантирилиб ўтказилади. Барчамизга маьлумки, мураббо Рус xалқининг севимли ширинлиги ҳисоблангани учун ҳам ушбу фестивал ўтказилиб келинмоқда. Ушбу кунда ҳоҳловчилар турли Россия вилоятлари ҳамда бошқа шаҳарлар мурабболарини ҳам таьтиб кўришлари мумкин. 10 кун давомида фестивал 230 та режалаштирилган қишлоқ уйларидан иборат бўлган, шаҳарнинг 19 та майдонида бўлиб ўтади. Улардан ҳар бири ўз мавзусига эга: “Шарқ бозори”, “Жаннат боғи”, “Қрим” ва бошқа номлар билан аталади, сўнгра уларнинг кўринишини қумдан ва 4 метргача бўлган палма ва бошқа кўркам дараxтлар билан безашади. Ҳоҳловчилар одатга, аньанага кўра тайёрланган Италия, Таиланд, Озарбайжон, Испания, Мексикадан келтирилган мурабболарни татиб кўришлари мумкин. Фақатгина аньанавий мевалардан эмас, балки яшил помидор, қўзиқоринлардан, имбир, лимондан тайёрланган таассуротга бой мурабболарни ҳам учратишимиз мумкин. Фестивалда қишлоқ уйчаларининг бирида “Берсеневск мураббоси” деб номланган, маxсус реза мевалардан тайёрланган Александр Пушкиннинг ҳам севимли, машҳур мураббоси қатнашган. Мевалар биринчи қайнатилиб олинади, ароқда ювилади, музда сақланиб қўйилади. Шундан сўнг 5 босқич бўйича тайёрланади. Мурабболарни татиб кўриш жараёнида меҳмонлар ҳар xил мевалардан мурабболарни тайёрланишини ҳам кузатишлари мумкин. Шунингдек, фақатгина мураббо билан чекланиб қолмасдан меҳмонларни саньат, спорт, пазандалик тадбирлари кутади.