
1913 йил 28 февралда Дания физиги Нильс Бор водород атомининг ички тузилиш назариясини яратди.
Дания физиги Нильс Бор 1913 йил 28 февралда водород атомининг ички тузилиш назариясини яратди. Нильс Бор атом зарралари мураккаб тизим бўлгани ҳолда мувозанатда бўлишини биринчи бор тушунтириб берди. Нильс Бор атом назариясини яратишда фараз сифатида учта постулат қабул қилади.
I постулат. Электрон ядро атрофида айланма ҳаракат қилаётганда ўз энергиясини йўқотмайди.
II постулат. Электрон ядро атрофида фақат барқарор орбиталардагина айланиши мумкин.
III постулат. Электрон энергияси катта бўлган барқарор орбитадан энергияси кичик бўлган орбитага ўтганда ортиқча энергиясини ёруғлик нури, квант (фотон), яни h v сифатида чиқаради. Бунда v - нурланиш частотаси,
с
V = — , с – ёруғлик тезлиги, λ - нурнинг тўлқин узунлиги.
λ