ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Христофор Колумб ойнинг тўлиқ тутилишини билган ҳолда, Ямайка аборигенларини алдаб кетган кун
1504-02-28

1504 йил 29 февралда Христофор Колумб ойнинг тўлиқ тутилишини билган ҳолда, Ямайка аборигенларини алдаб кетган.

 Христофор Колумб - географик кашфиётлар тарихида катта из қолдирган шахс. Машҳур сайёҳлар орасида ҳаётининг турли қирраларини ёритувчи асарлар сони бўйича ҳам Христофор Колумбга тенг келадигани кам топилади. Чунки 1451 йилнинг кузида Италия шимолидаги Генуя шаҳрида туғилган сайёҳ ҳаёти сир-синоатларга бойлиги билан ҳалигача турли соҳалардаги тадқиқотчилар эътиборини ўзига тортиб келмоқда.

                Мутахассисларнинг фикрича, жасур сайёҳ Колумб 55 йиллик умрининг тўртдан уч қисмини денгиз саёҳатларида ўтказган. Жумладан, у 1465 йилда дастлаб Генуя флотига ёлланган бўлса, 1470 йилдан 1485 йилга қадар Португалия флотида хизмат қилди. У, асосан, савдо кемаларига ёлланиб, бўш вақтларида хариталар тузиш, табиий фанларга оид билимини ошириш билан машғул бўларди.

                Ҳиндистонга борадиган денгиз йўлини топиш учун яна испан ҳукуматидан рухсат олишга эришган Колумб 1502-1504 йиллар давомида 4 та кемада ўзининг тўртинчи экспедициясини амалга оширди. 1502 йилнинг ёзида Мартиника ороли ва Гондурас қўлтиқларини кашф этди. Худди шу ерда биринчи бўлиб қадимги майя цивилизацияси вакилларига дуч келган. 1502 йилнинг августидан 1503 йилнинг май ойига қадар Марказий Америкадаги Кариб денгизининг 2000 км.дан ортиқ масофадаги қирғоқларини текшириб чиққан. Ғарбга ўтиш йўлини топмагач, сайёҳ шимол томонга сузди. Аммо 1503 йилнинг июнь ойида Ямайка ороли яқинида ҳалокатга учраган.1504 йил 29 февралда  озиқ овқат заҳирасини тўлдириш учун Ямайка ороли соҳили қошида  тўхтайди. Лекин аборигенлар уни душманларча кутиб олишади.Шунда астрономияни яхши билган Колумб уларни ойни беркитиб қўяман деб қўрқитди. Тунда тўлиқ ой тутилиши юз берди. Бундан қўрқиб кетган индеецлар  тонгда экспедиция кемасини барча керакли нарсалар таъминлаб беришди. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган