ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627283031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро заргарлар куни
0000-01-31

31 январь – Халқаро заргарлар куни.

Инсонлар доим ўзларига зеб беришни ёқтиришган. 31 январь - бутун дунёда  Халқаро заргарлар кунини ўз ишининг усталари, бизнинг ҳаётимизни чиройли қиладиган инсонлар ўзларининг  касб байрамларини нишонлайдилар. Заргарлик жуда қадимий касблардан бири ҳисобланади, чунки инсонлар азалдан ўзларига зеб беришни ёқтиришган. Биринчи тақинчоқлар оддий ва жўн ҳомашёлардан тайёрланган. Масалан: чиғаноқлардан, ҳайвонлар тишларидан ва қимматбаҳо тошлардан мунчоқ шодалари тайёрланган. Энг қимматбаҳо тақинчоқларни қабила бошлиқлари тақишган. Заргарлик санъатининг ватани Қадимги Юнонистон ҳисобланади. Рангли метал ва тошлардан тайёрланган биринчи заргарлик буюмлари Юнонистонда яратилган. Қадимги усталарнинг тайёрлаган буюмлари ўзларининг гўзаллиги ва бетакрорлиги билан ҳозир ҳам инсонларни ҳайратга солмоқда. Буюмларни ясашда усталар рангли тошлардан, дурлардан ва қаҳрабо(янтарь)лардан фойдаланишган. Майда дурларни кийим-кечакларнинг устики қисмини безашда ишлатишган. 17-аср ўрталарида Россияда рангли тошлардан ясалган турли хилдаги заргарлик буюмларини ясаш авж олган.Фаберже заргарлик уйи Европа, Осиё ва Африка қиролликларига ўзларининг ясаган буюмларини  етказиб беришган. 19-аср ўрталарида Карл Фаберже заргарлик уйи ўзларининг тайёрлаган буюмларида тоғ биллури ва нефрит тошлардан фойдаланишган, улар ноёб заргарлик буюмлари қизиқувчилари ва коллекционерлар орасида юқори баҳоланган. Қадимги буюк усталарнинг ишларини давом эттирган ҳолда ҳозирги замон усталари, заргарлик санъати қонунларидан чиқмаган ҳолда ажойиб буюмлар билан бизларни ҳурсанд қилишмоқдалар. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган