ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12356
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Саиджон Калонов таваллуд топган кун
1914-06-30

Калонов Саиджон (1914.30.6, Чуст тумани Каркидон қишлоғи – 1971.31.11, Тошкент) – созанда (най), бастакор. Ўзбекистон xалқ артисти (1966). Дастлабки мусиқа сабоқларини Тошкент мусиқа теxникумида А. Ваҳобов, Ш. Шоумаров каби таниқли саньаткорлардан олган. Най ижроси асосларини Абдуқодир найчи Исмоиловдан ўрганган. Мустақил ижодий фаолиятини Фарғона театри мусиқа раҳбари сифатида бошлаб (1932 – 1936), мазкур театрда саҳналаштирилган “Фарҳод ва Ширин” (Xуршид) сингари спектаклларга мусиқа ёзган. Ўзбекистон давлат филармониясининг Т. Жалилов раҳбарлигидаги оркестри (1936 – 1938), Ўзбек давлат опера ва балет театри (1938 – 1942), Янгийўл театри (1942 – 1948), Ўзбекистон радио ва телевидениеяси ўзбек xалқ чолғулари оркестрининг (1948-1971) якканавози. “Ёввойи Ушшоқ”, “Ёввойи Чоргоҳ”, “Чўли Ироқ” каби кўйларни найда маҳорат билан ижро этган. “Эй, сарви равон”, “Ёр кезар”, “Топмадим”, “Дилнавозим”, “Куйла дилкаш дуторим”, “ Гулмиди, раьномиди”, “Она диёрга салом” сингари ўнлаб ашула ва қўшиқлар, “Фарғона тонги”, “Армуғоним” каби куйлар яратган. Булар ўзбек мусиқа меросининг муайян қатламлари ва замонавий оҳанглар билан узвий боғланган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган