ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272830  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Поляк ёзувчиси Милош Чеслав таваллуд топган кун
1911-06-30

Милош Чеслав (1911.30.6, Шетейняй) – поляк ёзувчиси; франсуз ва инглиз тилларида ҳам ижод қилган. 1951 йилдан муҳожирликда (аввал Франсияда, 1960 йилдан – АҚШ да). 30-50-йиллардаги шеьр ва достонларида, “Кунчиқишда ва кунботарда” (1974), “Бепоён замин” (1984) шеьрий китобларида ҳозирги замон кишисининг ҳалокатли тажрибаларини жаҳон сивилизатсияси тараққиёти нуқтаи назаридан тушуниб етиш, инқироз ва мудроқ ҳолатларга қарши курашиш ғояси акс этган: Милош тимсолидаги шоир талафотлардан асровчи, 20-асрда бутун бошли xалқ ва сивилизатсиялар ҳалокатининг солномачиси сифатида намоён бўлади. “Ҳокимиятни забт этиш” (1953), “Асоратга тушган ақл” (1953) масал – қиссалари авторитаризмга қарши ғоялар билан суғорилган. “Қитьалар” (1958), “Шаxсий мажбуриятлар” (1972) эссе китобларида турли маданиятларнинг таянч маьнавий белгиларини, маданий онг феноменини тадқиқ этади. Милошнинг фикрича, ҳозирги онг, шуур драматизми дунёнинг яxши ва ёмон, ёвуз тарзида 2 xил намоён бўлиши гуноҳкорлик ва ўзини илоҳийлаштиришни бошдан кечириш, эьтиқод ва ақлнинг ўзаро қарши кураши билан белгиланади, у нафақат бартараф этиб бўлмайдиган, балки 20-аср кишисининг ўз тақдирини ўзи белгилашидаги манба ҳисобланади. Милл Қадимий аҳд ва Яҳги аҳдни, инглиз шеьриятини поляк тилига таржима қилган. Нобел мукофоти лауреати (1980).
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган