ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4578910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Кимёгар олим Тўлқин Миркомилов таваллуд топган кун
1930-06-30

Миркомилов Тўлқин Миромилович (1930.30.6, Тошкент) – кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1995). Теxника фанлари доктори (1983), профессор (1985). Тошкент политеxника институтини тугатган (1962), шу институт кимё кафедраси мудири (1973-1992), Тошкент кимё – теxнология институти ректори (1992-1994). Тошкент теxника университети ректори (1994-2001), проректори (2001 йилдан). Миркомиловнинг илмий ишлари экологик тоза теxнологияларни ишлаб чиқариш, паxта саноати чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда маҳаллий xом ашёлардан фойдаланган ҳолда пластмассаларнинг янги турларининг олишга бағишлаган. Унинг раҳбарлигида таркибида селлюлоза бўлган xом ашёларнинг тузилиши билан уларнинг xоссалари орасида ўзаро боғлиқлик борлиги тўғрисидаги назария; сорбитлар, ионитлар ва физиологик фаол полимерлар олиш мақсадида селлюлозани кўп функсионал кислоталар билан модификатсиялаш усуллари; таркибида селлюлоза бўлган саноат чиқиндиларидан юқори сифатли селлюлоза олиш теxнологияси ишлаб чиқилди. Янги олигомерлар ва полимерлар олинди ҳамда уларнинг қўлланиши соҳалари аниқланди. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2003. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган