ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Нобел мукофоти асосчиси Алфред Нобел машҳур васиятномасининг оxирги вариантига қўл қўйган кун
1895-11-27

Альфред бернхард Нобель 1833 йилнинг 21 октябр куни Швеция пойтахти Стокгольмда таваллуд топган. 1842 йилнинг куз ойларида Нобеллар оиласи Санкт-Петербургга кўчиб келишган. 1849 йил Альфред ўқиш учун Европа ва америкага йўл олади. У Дания, Германия, Италия, Франция ва АҚШда бўлади. Бу сафар қарийб икки йил давом этади. Россияга қайтгач, Альфред оилага тегишли, Россия армиясининг ҳарбий буюртмаларини амалга оширадиган фабрикаларни бошқариш билан шуғулланади. Бу ишлар инқирозга юз тутгач, отаси билан швецияга қайтишга мажбур бўлган Альфред портловчи моддаларни ўрганишга киришади, айниқса, нитроглециринни хавфсиз ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш уни кўпроқ қиқзиқтирарди. 1968 йилда Нобель динамитга патент олади. Ўз кашфиётини тарғиб қилар экан, у портловчи модданинг имкониятларини намойиш этар, унинг қандай ишлаши ҳақида маърузалар қиларди. Натижада Нобель кашфиётига кундан-кун кўпроқ одамлар қизиқиш билдира бошлайдилар. Альфред динамит ва бошқа портловчи моддалар ишлаб чиқариш, шунингдек, Бокудаги нефть майдонларини очиш ишларидан катта мол-мулкка эга бўлган. 1988 йилда мухбирлар хатоси билан Альфред Нобелнинг ўлими ҳақида хабар берилган. Бу олим учун жуда оғир таассурот қолдиради. Уни журналистлар “қонга ботган миллионер”, “динамит қироли” дея таърифлашган эди. Бундан таъсирланган олим тарихда “дунёвий миқёсдаги жиноятчи” сифатида қолмаслик учун жиддий ўйлаб қолади. Нобель 1889 йилда Бутунжаҳон тинчлик конгрессида қатнашади.У 1896 йилнинг 10 декабрь куни стенокардия хуружидан вафот этади. Олим Стокгольмдаги Норра қабристонига дафн этилади. Нобелнинг 1895 йилнинг 27 ноябрь куни ёзилган васиятномасида шундай сўзлар бор:“менинг барча кўчмас ва кўчириб бўладиган мол-мулким васийларим томонидан тез пулга айланадиган қимматликларга йўналтирилган, шу йўл билан топилган маблағлар ишончли банкка жойлаштирилган. Ушбу қўйилмалардан келадиган даромадлар уларни ҳар йили йил давомида инсониятга энг катта фойда келтирган кишиларга мукофотлар тарзида тақсимлайдиган фондга тегишли бўлиши лозим.... Кўзда тутилаётган фоизлар қуйидаги беш йўналишга тенг равишда бўлинади: биринчиси-физика соҳасида энг муҳим кашфиёт ёки янгилик яратганлар, иккинчиси-кимё йўналишида энг муҳим кашфиёт яратган ёки бу фанни мукуммаллаштиришга ҳисса қўшганлар, учинчи бўлак-физиология ёки тиббиёт соҳасида энг катта муваффақият қозонганлар, тўртинчиси-ғоявий йўналишда энг нодир адабий асар яратган ва бешинчиси-миллатларни жипслаштириш, қулликни бартараф этиш ҳамда мавжуд армиялар сонини қисқартириш ва тинчлик ҳаракатларини амалга оширишга ҳисса қўшганлар учун... Менинг алоҳида истагим шундан иборатки, мукофотларни беришда номзодларнинг қайси миллатга мансуб эканлигига эътибор берилмасин”. Барча мукофотлар эгаларига 10декабрда топширилади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган