ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Август 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xалқаро музейлар куни
1977-05-18

Музейлар ҳар бир халқ тарихи, маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда музейлар ташкил этиш XIX асрнинг 70-йилларига бориб тақалади. 1876 йилда ташкил этилган Ўзбекистон халқлари тарихи музейи Марказий Осиёдаги илк музейлардан саналади. Ушбу музейда юртимиз ҳудудидаги ибтидоий жамоа тузумидан то шу кунга қадар маданий ҳаётдан дарак берувчи археологик топилмалар, турли даврдаги тараққиёт, фан ва маданиятнинг юксалган даври, фото ҳужжатлар, тасвирий санъат намуналари ўрин олган. Музейда ҳар ойнинг охирги жума кунида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этиб келинади. Бундан ташқари, тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда музей тематикасига оид машғулотлар ўтказилади ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билим ва кўникмалар мустаҳкамлаб борилади. Шу билан бирга, ҳар ойда вилоятимизда ижод қилаётган этнограф, рассом, шоир ва ёзувчилар, олимлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган