ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон Санъат музейи ташкил этилган кун
1938-04-19

19 апрел-Ўзбекистон Санъат музейи (1938) ташкил этилганлигининг 75 йиллиги.“Ўзбекистон Давлат санъат музейи” ва вилоятлардаги қатор музейлар қайта таъмирланди.Ҳозирги кунда республикамизда 1 минг 200 дан ортиқ турли юналишдаги катта кичик музейлар фаолият кўрсатмоқда. “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ислом Каримовнинг 1998 йил 12 январидаги ПФ-1913-сонли Фармони музейшунослар кўпдан  кутган ҳужжат бўлиб, музейшунослик фанининг равнакига кўп юл очиб берди. Фармонда кўзланган мақсадлардан бири, республикамиздаги барча музейларни ягона бир тизимга бирлаштириш, яъни уларни маънавий бошқарувчи марказий раҳбар орган яратишдан иборат эди. Ўша Фармонга биноан янги ташкил топган  “Ўзбекмузей” жамғармаси фаолиятининг биринчи кунлариданоқ ўзиниг асосий йўналишларини белгилаб, амалга жорий этиш лозим булган вазифаларини аниқлади.  1. Республикамиз музейлари ўз йўналишларига қараб ҳалқимиз бой маданий меросини, унинг тараққиёт босқичларидаги ўрнини ҳаққоний акс эттириб, замон талаблари асосида истиқлол руҳидаги экспозитсиялар яратиши зарурлиги;  2. Асрлар давомида яратилиб, четга чиқиб кетган меросимизни Ватанимизга қайтариш;  3. Музейларни маънавият ўчоғига айлантириб, халқимиз, айниқса, ёшларимиз қалбига давлатчилигимиз тарихига,қадимги асос солинган аждодларимиз меросига нисбатан ғурур ва фахр туйғусини сингдириш;   4. Музейларимиздаги бой экспонантларни, ютуқларимизни жаҳон жамоатчилигига танитиш мақсадида тарғибот ишларини кучайтириб, вилоятлараро  кўргазмалар ташкил этишга кўмаклашиш;   5. Халқаро туризмни ривожлантириб.Ўзбекистон музейларига чет эллик саеҳларни жалб этиб,уларга юксак маданий хизмат кўрсатиш;  6. Музейлар фондидаги экспонатларнинг ягона руйхатини тузиш ишларида замонавий техник воситалардан кенг фойдаланиш ҳамда ноёб экспонатлар акс этган откриткалар, буклетлар, йўл кўрсатгичлар, каталоглар чоп этиш; 7. Кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий қараш мақсадида олий ўқув юртларига музейшунос олимларни жалб этиб, ўқитиш усулларини такомиллаштириш. Ўқув машғулотларини амалий машғулотлар билан бирга олиб бориш, республикада етакчи музейларда музей ходимларининг малакасини ошириш.           Шу кунларда музейшунос олимларимиз республикада музейлар фаолиятини янада яхшилаш масаласида музейларни ривожлантиришнинг махсус илмий консепсиясини ишлаб чиқди. Мутахассислар фикрича, бу борада Ўзбекистон тарихи давлат музейи янги экспозитсиясининг илмий консепсияси барча музейлар учун намуна бўла олади. Ҳозир консепсия ва тематик-експозитсион режалар кўпайтирилиб, республикамиздаги барча музейларга тарқатилди. Кейинги йиллар давомида музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, республика “Ўзбекмузей” жамғармаси 2002 йил 16 майда “ХХИ асрда Ўзбекистон музейлари” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Музейларни миллий истиқлол ғоясига асосланиб жиҳозланишининг аҳволини ўрганиш ва бу борада уларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги 2002 йил 11 июндаги 07/105-282-сонли Қарори республикамиздаги барча музейларнинг фаолиятини ўрганишга қаратилди. Мазкур хужжатга биноан “Ўзбекмузей” жамғармаси томонидан бир гуруҳ етакчи мутахассис олимларни , музейшуносларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳи тузилди. Музейлар, айримлар тасаввур этганидек, шунчаки “ёйма бозор”, коллексионерлар томонидан ота-боболаримиз меросини йиғиб бориш учун қурилган уй ҳам эмас, балки ўзида маълум бир давр тарихи ва маълум бир экспонат ҳақида аниқ бир маълумот беришга мўлжалланган табаррук даргоҳдир. Бухоро музей қуриқхонасида янги “Очиқ хазина” компютер маркази Интернет тармоғида ўз сайтини яратиб, музей фондида сақланаётган экспонатлар тизимини дунёнинг барча мамлакатларига етказиб бериш имкониятига эга. Бундай ҳолат, албатта,  ушбу музейни жаҳон музейлари билан ҳамкорлигини ўрнатишга хизмат қилади.  Республикадаги барча музей раҳбарлари бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган илмий-услубий юналишда ишлаб, милий истиқлол ғоялари руҳида музей ишини янада такомиллаштирса, мавжуд муаммолар аста-секин бартараф бўлади.   


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган