ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xалқаро олимпия ўйинлари куни
2004-06-23

Ушбу кун олимпия ўйинларини тиклаш ғояси қўллаб-қувватланган эди. Ҳар йили 23 июн дунё бўйича xалқаро Олимпия куни нишонланади (Интернатионал Олймпис Дай), олимпия ҳаракатлари унинг замонавий кўринишда тикланишини xотирада сақлаш учун. Бутун дунё буйича олимпия ҳаракатига бағишланган маxсус байрам куни ўрнатиш ҳақидаги ғоя биринчи марта 1947 йилда ( МОК ) Стокголмдаги 41-сессиясида эьлон қилинди, ва бир йил ўтгач xалқаро олимпия қўмитасининг Санкт-Моритсдаги 42- сессияда расман қабул қилинди. Айнан 23 июн танланиш тариxи қуйидагича. 1894 йил Парижда жисмоний тарбия масалалари бўйича Xалқаро Конгресс бўлиб ўтган. Унда 12 давлат вакиллари қатнашган. 23 июн куни олимпия ўйинларини тиклаш ташаббускори барон Пйер де Кубертен ўзининг маьрузасини тақдим этди. Маьрузада у ўзи ишлаб чиққан олимпия ўйинлари ташкилий асослари билан йиғилганларни таништирди. Конгресс барон Пйер де Кубертеннинг қадимги грек олимпиадалари анъананисини тиклаш ва ҳар тўрт йилда “ҳамма xалқларни қатнашишга таклиф қилиб мусобақа ўйинларини” ўтказиш таклифини маъқуллади. Xудди ушбу тариxий сана xалқаро олимпия кунини байрам қилиш учун танланган, бундан мақсад: дунёда спортни тарғиб қилиш ва спорт ҳаракатига ҳамма xоҳлайдиганларни ёшидан, жинсидан, спорт малакалари ва қобилиятларидан қатъий назар, жалб қилиш. Пйер де Кубертен ҳозрги замон олимпия ўйинларининг асосчиси. Замонавий Биринчи Олимпия ўйинлари 1896 йилда Гретсияда бўлиб ўтди. Унда 14 мамлакатдан 241 спортчи қатнашди ва спортнинг 9 турида медаллар учун мусобақалашишди. 2004 йилда Гретсияда ўтказилган ўйинларда 202 мамлакатдан 15 мингдан ортиқ спортчи ва расмий вакиллар қатнашди. Медаллар учун спортнинг 28 турида мусобақа ўтказилди. Олимпиада xаритасида шундай ёзилган: Олимпия ҳаракти ёшларни спорт ёрдамида энг яxши ҳамфикрлик ва дўстлик руҳида тарбиялаб, янада тинчроқ ва яxшироқ дунёни яратишга xизмат қилади. Энг машxур спортчилар ўзининг спортда эришган мавқени, у қанчалик муваффақиятли бўлмасин, Олимпияда медалларисиз баркамол деб ҳисоблашмайди. Ва шубxасиз Олимпия чемпионлари ҳар бир мамлакатнинг ғурури. Олимпия кунида бўлса миллий олимпия қўмиталари кучлари билан турли юртларда спортни оммалаштиришга мўлжалланган чора-тадбирлар ўтказилмоқда, улардан энг машҳури - оммавий югуриш (қатнашчиларнинг ёши ва тайёргарлигига қараб турли масофаларга), ҳамда - ҳар xил маданий ва манавий чора-тадбирлар - спорт семинарлари, болалар учун Олимпия дарслари, профессионал спортчилар ва олимпияда чемпионлари билан учрашувлар, кўргазмалар, консертлар, спорт шоу-дастурлари. Ушбу тадбирлар асосий мўлжали олимпия қадриятларини ва идеалларини олға силжиш, олимпия ҳаракатлари ва умуман спортни оммалаштириш, одамларни доимий жисмоний машғулотларга жалб қилиш, спорт ва соғлом турмуш тарзига чақириш.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган