ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Раҳимова Гулора таваллуд топган кун
1948-03-25

Раҳимова Гулора (1948 25.03, Боғот тумани Боғот қишлоғи) - актриса, хонанда. Ўзбекистон халқ артисти (1992). Урганч педагогика институтини тугатган (1970). 1973 йилидан Огаҳий номидаги мусиқали драма театрида ишлайди. У аввал яккахон хонанда, кейинроқ спектаклларда бош ролларда чиқа бошлаган. Гулсанам (Уйғун, «Беруний»), Нурхон (К. Яшин, «Нурхон»), Саидабегим (Шаломаев, «Ибн Сино»), Шоҳсанам (Айёмий, «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам»), Лайли (Навоий, «Лайли ва Мажнун»), Мунаввар (Ҳ. Муҳаммад, «Тошкентнинг нозанин маликаси»), Кетавани (Н. Думбадзе, «Қуёшни кўраяпман»), Ўғилой (К. Аваз, «Марварид таққан аёл»), Гуласал (П. Телегенов, «Тошлар тилга кирганда»), Тўмарис (Н. Салаев, «Тўмарис»), Гулсумбону (Э. Самандар, «Араб Муҳаммаджон»), Дурдава («Авесто») каби ролларни ижро этган. Хонанда сифатида «Феруз», «Самарқанд ушшоғи», «Фарёд», «Гулузорим», «Дуғоҳ», «Бухоро тўлқини» каби мумтоз ҳамда «Ўзбекистон», «Ватан» каби замонавий қўшиқлар, лапарларнинг моҳир ижрочиси Раҳимова Гулора ҳақида видеофилм (реж. Ҳ. Қаҳрамонов) суратга олинган (1999).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган