ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқ артисти виолончелчи дирижёр жамоат арбоби Ростропович Мстислав таваллуд топган кун
1927-03-27

Ростропович Мстислав Леополдович (1927.27.03, Боку) – виолончелчи, дирижёр, жамоат арбоби. (1966). 20-а. мусиқа санъати атоқли намояндаси. Дастлабки мусиқа сабоқларини отасидан олган. Москва консерваториясини тугатган (1946). Москва филармонияси якка созандаси (1948- 1974), айни пайтда Москва (1948-1974) ва Ленинград (1967-1974) консерваторияларида ўқитувчи, проф. (1968), Катта театр дирижёри (1968-1971); Вашингтондаги Миллий симфоник оркестри бош дирижёри (1977-1994). Ижро услубига кўтаринки руҳ, теран мазмун, мукаммал композитсия ҳиссиёти хос. Репертуаридан виолончел учун деярли барча мумтоз ва йирик замонавий асарлар ўрин олган. 20-асрнинг энг машҳур композиторлари (жумладан, С. Прокофев, Б. Бритен, О. Мессиан, А. Шнитке, Д. Шостакович ва бошқалар) унга бағишлаб асарлар ёзишган. С. Рихтер, Э. Гилелс, Л. Коган ва Д. Ойстрахлар билан турли ансамблда чалган. «Ростропович фонди», «Вишневская - Ростропович» хайрия жамғармаларининг президенти. Мусиқа ижоди ҳамда хайрия фаолияти учун 30 га яқин Европа, Осиё, Америка давлатларининг олий мукофот ва орденлари билан мукофотланган. Жаҳон бўйлаб (жумладан, Ўзбекистонда ҳам) гастролда бўлган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган