ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Ихтиёров Бахтиёр таваллуд топган кун
1940-03-28

Ихтиёров Бахтиёр (1940. 28. 03, Бухоро) – Ўзбекистон халқ артисти (1989). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма факултетини тугатган (1963). Муқимий театрида актёр ва режесиёр. (1959-1976), бош режесиёр. (1980-1988), 1976-1980 йиллар А. Ҳидоятов номидаги театрда, 1988-1991 йиллар Сатира театрида бош реж., актёр (1991 йилидан шу театрда актёр, режесиёр.). Энг яхши роллари: Асад («Олтин қидирувчилар»), Кўса-Дов («Равшан ва Зулхумор»), Асад («Кимга тўй, кимга аза»), Абубакр («Жон қизлар»), Тоҳир («Ишқинг билан»), Парвоз («Ажаб савдолар») ва бошқалар. Кинодаги йирик роллари: Ҳасан («Ажойиб хаёлпараст»), Бахтиёр («Чўл усти осмон»), Бахтиёр («Ёр-ёр»), Қўғирчоқбоз («Ўтган кунлар»), Ҳофиз («Нодирабегим»), Еттинчи жин («Еттинчи жин»), Суҳроб («Абу Райҳон Беруний») ва бошқалар. Режесиёр. сифатида «Эзоп» ( Г. Фигейреду ), «Ёлғончи даркор» (Д. Псатас), «Жумагул» (Т. Қаипберганов), «Жоним фидо» (И. Раҳим), «Кимга тўй, кимга аза» (Н. Сафаров), «Хотинимнинг эри» (Г. Хугаев ва К. Плиев), «Отасининг қизи» (Исфандиёр), «Сўнгги ўқ» (Ў. Умарбеков), «Ака-ука совчилар» (Р. Муҳаммаджонов), «Лайли ва Мажнун» (А. Навоий), «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла) каби спектаклларни саҳналаштирган.Ихтиёров Бахтиёр комик актёр бўлиб, образ яратишда ифода воситаларини тезкорлик билан кенгайтириш, воқеанинг ижтимоий моҳиятини, ўз санъати жиҳатларининг ҳажвий томонларини чуқурлаштириш, бўрттириб кўрсатиш қобилиятига эга. Унинг ҳажвлари кулдирибгина қолмай, балки кулгу ортига яширинган дарди кишини ўйлашга мажбур этади. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган